Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пайғамбар алайҳиссаломга карикатура чизган Ларс Вилкс даҳшатли ўлим топди

10722

Швеция жанубида юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашиб, унда кетаётган Ларс Вилкс ва унинг соқчилари бўлган икки полициячи ҳалок бўлган. Ларс Вилкс пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатураларини чизган швед рассомидир.

Ҳодиса Крунуберг минтақасининг Маркарюд қишлоғи яқинидаги Е4 автомагистралида содир бўлган.

Тўқнашувда иккала машина ҳам ёниб кетган, юк машинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, тирик қолган. Ҳодиса қандай содир бўлгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Юк машинаси ҳайдовчиси касалхонага ётқизилганидан кейин сўроқ қилинган.

Вилкс - 2007 йил ноябрь ойида шведларнинг «Нерикес Аллеханда» газетасида чоп этилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатура чизганлиги билан бутун дунё мусулмонларининг ғазабини қўзғатган эди.

«Ал-Қоида» жангарилари Вилкснинг боши учун 100 минг доллар ваъда қилган эди.

Шундан сўнг, карикатурачи ҳар доим полиция ҳимоясида бўлган. 2010 йил июль ойида Уилкснинг уйига ўт қўйишга уринган икки киши икки ва уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу воқеалардан олдин, Уппсала университетида фалсафа факультетида санъатда сўз эркинлиги ҳақида маърузалар ўқиган карикатурачига ҳужум қилинган. 

2010 йил март ойида Ирландияда Вилксни ўлдирмоқчи бўлган гуруҳ ҳибсга олинган эди. Унда америкалик Колин Лароуз иштирок этган. Уни кейинчалик Қўшма Штатларда тутиб, 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

88 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

142 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

140 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

226 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

209 18:58 18.08.2022

Саудияда «Vision-2030», бизда «Янги Ўзбекистон». Ўзбек дипломатининг интервьюси

149 18:55 18.08.2022
« Орқага