Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пайғамбар алайҳиссаломни таҳқирлаб карикатура чизган рассом ўлди

9663

Би-би-си хабарига кўра, даниялик рассом Курт Вестергор якшанба куни 86 ёшида ўлди. У 2005 йилда Jyllands-Posten газетасида Муҳаммад алайҳиссаломни таҳқирлаб чизган карикатурасини чоп эттирган ва шу орқали танилган эди. Хабарда айтилишича, рассом узоқ вақтдан бери касал бўлган.

Исломофоб Вестергорнинг карикатуралари мусулмон мамлакатларда норозилик намойишларига ва Дания элчихоналарига ҳужумларга туртки берди. Тартибсизликларда ўнлаб киши ҳалок бўлди. Дания хавфсизлик кучлари рассомни мунтазам қўриқлаб келди, Вестергор доимий равишда яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлди. 

У мусулмонларни ғазабга келтирган карикатураларни чизганидан афсусда эмаслигини, “бу карикатуралар Ғарбдаги секуляр қадриятлар тизими ичида исломнинг ўрни” ҳақида баҳс-мунозаларни бошлаб берганини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлид ойлари

3385 10:40 27.09.2022

Британияда Пайғамбар алайҳиссалом шарафига парад ўтказилди (фотолавҳа)

1239 12:00 03.08.2022

Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби Ҳузайфа ибн Ямон (розияллоҳу анҳу): Ака-ука ва опа-сингиллари 

1284 19:50 04.05.2022

Пайғамбар алайҳиссаломни тушда кўриш ҳақида

2484 19:25 27.04.2022

Абдулла Орипов: «ПАЙҒАМБАР»

2602 19:30 05.04.2022

«Фақатгина Қарнус Саъолибда ўзимга келдим...»

2589 21:05 01.02.2022
« Орқага