Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Пайғамбарларни карикатура қилиш эркинлик эмас!

3989

Афсуски, Франция мусулмон ва жиҳодчини, ислом ва экстремизмни бир қаторга қўйиб бўлди. Нега карикатуралар муаммоси қўшни Германия, Италия, айниқса, Буюк Британия ва АҚШда йўқ, фақат Францияда бор? Чунки бу давлатларда элементар нарсалар ҳисобга олинади: одамларнинг қадриятлари, фундаментал ҳиссиётлари билан ўйнашиб бўлмайди. 

Францияда дин белгиларининг мазах қилиниши эркинлик ва ҳуқуқ деб баҳоланаётгани ачинарли ҳол. Ахир барчамизга маълум, кишиларнинг эркинликлари бошқа кишиларнинг қадриятлари, эркинлик ва хавфсизликлари бошланган жойда тугайди. 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсияти барча мусулмонлар эътиқодининг ажралмас қисми. Мусулмонлар, ислом цивилизацияси ҳеч қачон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам устидан кулишни эркинлик, деб қабул қилолмайди. Ҳеч қачон! 

Уммат орасида муаммолар етарли, уларни муҳокама ва танқид қилиш шарт. Аммо муаммоларни кўпайтириш эмас, ислоҳ қилмоқ лозим. Франция ҳозир мусулмон олами, давлатлари, жамиятлари, шахсиятларига нисбатан ўзининг юмшоқ, ижобий таъсирини йўқотди. Бу ички ва ташқи сиёсатда француз дипломатиясининг тўлиқ муваффақиятсизликка учрашидир. Бир ярим миллиардлик мусулмон уммати учун Франция бошқа оммавий равишда мусулмонларга зулм қилаётган айёр давлатлардан ҳам кўпроқ нафратга сазовор бўлиб улгурди. 

Сабаб-урғу беришдаги хатолик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни карикатура қилиш эркинлик эмас, балки барча мусулмонларни камситишнинг максимал эффектив услубидир. Мусулмонларни хўрлашнинг бундан самаралироқ йўлини топиш шунчаки имконсиз! Ажиб, бироқ Франция буни ўзининг ҳуқуқ ва эркинлиги, деб ҳисоблаяпти! Бу узоқ давом этадиган ва шиддатли фуқаролар уруши оловини алангалатишга қодир бўлган зиддиятга олиб бормасмикин? 

Камолиддин Раббимов

Одилхон таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пайғамбар алайҳиссаломга карикатура чизган Ларс Вилкс даҳшатли ўлим топди

10857 07:35 04.10.2021

Германия: исломофоб карикатуралар намойиши тақиқланди

1426 18:10 14.08.2021

Пайғамбар алайҳиссаломни таҳқирлаб карикатура чизган рассом ўлди

9331 11:29 19.07.2021

«Франция исломи» — Франция мусулмонларини бошқариш воситасими?

2698 10:30 10.05.2021

Самуэл Пати иши: қотилликка туртки берган ёлғон

2473 09:50 10.03.2021

Ана холос! Францияда карикатурага қаршилар депортация қилинади

3955 11:05 21.11.2020
« Орқага