Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

PEGIDA экстремистик ҳаракати раҳбари Қуръонни йиртиб ташлади

1519

Нидерландияда фаолият юритаётган “Ватанпарвар европаликлар Ғарбнинг исломлашувига қарши” (PEGIDA) ўнг қанот экстремистик ҳаракати етакчиси Эдвин Вагенсвелд Ҳаага шаҳрида Қуръон нусхасини йиртиб ташлади.

Вагенсвелд ўзининг Twitter'ида Ҳаагадаги қонунчилик ассамблеяси биноси олдида мусулмонлар учун муқаддас китобни таҳқирлаётгани акс этган видео билан бўлишди. Экстремист бу ҳаракатни бир ўзи ва полиция ҳимояси остида амалга оширган. Расмийлар ўнг қанот радикалга Қуръонни ёқиб юбормаслик шарти билан акция ўтказишга рухсат берган.

Бироқ кейинги кадрларда Қуръоннинг йиртилган саҳифалари бошқа жойда ёқиб юборилгани акс этган. 

21 январь шанба куни Даниянинг ўнг қанот экстремистик “Hard Line” партияси етакчиси Расмус Палуда Туркиянинг Стокҳолмдаги элчихонаси ёнида исломга қарши провокацияни амалга оширган эди. Швеция расмийларининг ҳаракатларига жавобан Анқара Швеция мудофаа вазири Пал Жонсоннинг Туркияга кутилаётган ташрифини бекор қилди.

Швеция ҳукумати томонидан Қуръонни таҳқирлаш актини амалга оширишга рухсат берилгани кўплаб ислом давлатларининг кескин ва салбий муносабатига сабаб бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

64 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

111 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

175 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

131 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

438 11:35 27.01.2023

Тирноқни жума куни олиш керакми?

586 10:30 27.01.2023
« Орқага