Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Ўзбекистон ҳудудида бўлган авиатехникалар “Толибон” томонидан фойдаланиш учун Афғонистонга қайтарилмаслигини маълум қилди.
«АҚШ 2021 йил августида Афғонистонни тарк этганида, Афғонистон ҳаво кучларининг кўплаб хизматчилари ҳам шу ишни қилишганди. Айрим афғон учувчилари Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолётларда оилаларини қўшни Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетишган. Ушбу самолётлар орасида Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилган самолётлар ҳам бор эди.
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган толиблар энди уларни қайтариб олишни истамоқда. Бироқ гап Америкада ишлаб чиқарилган вертолётлар ҳақида кетганида, бу ишнинг амалга ошиши даргумон.
Биз ҳали ҳам бу вертолётларнинг масаласини қандай ҳал қилиш устида ишлаяпмиз. Менда бу борада аниқ янгиликлар йўқ. Лекин улар Афғонистонга толиблар фойдаланиши учун юборилмаслигига ишончим комил», – деди Кирби.