Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Пентагон ваҳимада». Инглизлар АҚШ армиясининг «асосий муаммоси»ни очиб беришди

5137

Британиянинг Daily Mail газетаси ўқувчилари, Пентагоннинг яқинда нашр этилган Россия ва Хитойга қарши янги ядровий уруш хавфи тўғрисидаги ҳисоботидан сўнг, ҳарбий департаментни сиёсати учун танқид қилишди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги июл ойида ўз ҳисоботини эълон қилди, унга кўра Россия, Хитой ва Шимолий Корея ўзларининг ядровий қуролларини Американинг қурол-яроғни қисқартириш бўйича музокаралар ўтказишга уринишлари фонида кўпайтирмоқда.

Британиялик фойдаланувчилар Америка Қўшма Штатлари армияси учун энг катта муаммо бу унинг геосиёсий рақибларининг ҳарбий стратегияси эмас, балки аскарлар сафидаги гендер тенгсизлиги муаммоларидан жуда хавотирда бўлган раҳбариятнинг ҳаракатлари деган фикрни билдиришган.

"Айни пайтда биз қайси олмошни тўғри айтишимиздан ташвишга тушганмиз", деб ёзган ўқувчилардан бири.

"Америка энг аҳмоқона нарсалар билан овора. Эркак/аёл/улар олмошлари. Мана шу бизни хавотирга соладиган нарсами? Хакерлик эмас, ҳарбий ютуқлар бизни хавфсизлигимизни таъминлайди", - деган бир тармоқ фойдаланувчиси.

Шунингдек, фойдаланувчилардан бири чет эллик душман образини яратиш ташкилот маблағларини кўпайтириш стратегиясининг бир қисми бўлиши мумкин деб тахмин қилган.

"Айнан Пентагон ваҳима қўзғатмоқда, чунки жамоатчилик онгида "қўрқинчли, ёвуз одамларнинг" йўқлиги бюджетга камроқ пул тушишини англатади", деб таъкидлашган мақола шарҳларида.

"Эътибор беринг, дастлаб америкаликлар Россияни таҳдид деб қабул қилишди. Кейин улар ўзларининг эътиборларини Хитойга қаратдилар. Кейин иккаласини ҳам аста-секин боғлаб, Пентагоннинг ҳаракатлари нима бўлишини ўзингиз ҳам башорат қилишингиз мумкин", дея жавоб берган улар.

Daily Mail ўқувчиларинг аксарияти, жаҳон кучлари қўшинларни қуроллантириш ва сақлашга сарф қиладиган барча маблағ ва кучларни илм-фан ютуқлари ва инсоният тараққиётига сарфлаши кераклигини таъкидлашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ҳиндистонда Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақоратлаганларни қоралаймиз!” – АҚШ 

760 11:35 17.06.2022

АҚШ Конгрессида ярим аср ичида биринчи марта номаълум учувчи объект ҳақида хабар берилди

1808 11:30 19.05.2022

Пентагон: «Ўзбекистондаги авиатехникалар толибларга қайтариб берилмайди»

2559 14:06 19.01.2022

Пентагон Кобулда тинч фуқароларнинг ўлими бўйича ҳеч кимни жазоламайди

705 15:20 14.12.2021

АҚШ гипертовушли қуролларга қарши радарни синовдан ўтказишга тайёр

931 14:05 07.12.2021

Пентагон Эронни «ядровий келишув»ни қайтадан тузишга мажбур этмоқчи

1065 16:05 21.11.2021
« Орқага