Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пермь: икки ироқлик талаба отишма пайти жасорат кўрсатди

4037

Россиянинг Пермь шаҳрида бир талабанинг университетда отишма уюштиргани ва унда бир неча кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўша қўрқинчли соатларда ўзини йўқотиб қўймай икки ироқлик мусулмон йигит бошқаларга ёрдам берганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Уларнинг исми Ашраф Розиқ ва Абдулла Убайд экан. Отишма бошланганда Ашраф Розиқ қўрқиб йиқилган қизнинг ўрнидан туришига ёрдам берган, уни хавфсиз жойга олиб борган. Кейин у оёғидан яраланган бошқа одамни кўриб, ўз кийими билан унинг жароҳатини боғлаган ва “тез ёрдам” чақирган. Фақат шундан кейингина у дўсти Абдулла ҳам яраланганини билиб қолган.

Дарслар орасидаги танаффусда Абдулла Убайд фаввора ёнида турган вақтда тўсатдан ўқ овозлари эшитилган. У ўйланмасдан ўз танаси билан ёнида турган қизни ҳимоя қилган. Ўқлар унинг иккала оёғига теккан. Йигит ҳозир касалхонада. Розиқ унга ҳам “тез ёрдам” чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пермдаги отишма қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

779 17:21 20.09.2021
« Орқага