Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пермда қонли отишма: университет талабалари ўққа тутилди

1392

Бугун эрталаб Россиянинг Пермь шаҳрида жойлашган университет биносида қуролланган шахс одамларга қарата ўқ уза бошлаган. Аввалига травматик деб ҳисобланган қурол кейинчалик ҳақиқий жанговар қурол эканлиги аниқланди.
Маҳаллий вақт билан тахминан 11:30 да бошланган. Бир гуруҳ талабалар университет биносидан бошқасига ўта бошлаганида биринчи ўқ овозлари эшитилган. Талабалар зудлик билан воқеа жойини тарк эта бошлаган. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоларда талабаларнинг иккичи қаватдан сакраб тушаётгани акс этган.
Қуролли жиноят қилган шахснинг номи ҳам аниқланган: у 18 ёшли Тимур Бекмансуров бўлиб чиқди. У университетга ҳужум уюштирилишидан олдин ижтимоий тармоқда хабар қолдирган.
Хабарда гумонланувчи экстремист эмаслигини ва унинг жинояти террорчилик ҳужуми эмаслигини қайд этади. Унинг сўзларига кўра, йигит узоқ вақтдан бери ўқотар қурол сотиб олиш учун пул йиғиб, ҳужумга тайёргарлик кўрган. 
Гумонланувчи қурол рухсатномасини олиш учун тиббий кўрикдан ўтган. У собиқ мактабига қуролли ҳужум уюштиришни режалаштирган, лекин кейин фикридан қайтган ва Перм давлат университетини танлаган.
Ҳозир Пермь давлат университетига ҳужум қилган шахс қўлга олингани ҳақида университет матбуот хизмати хабар берган. Отишма пайтида беш киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

228 22:05 03.12.2021

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорларидаги нархи маълум қилинди

398 21:00 03.12.2021

Динимни ўрганаман: Қуръоннинг ўзбекча таржимасини ўқиса хатм қилган ҳисобланадими?

632 20:05 03.12.2021

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

422 19:05 03.12.2021

Президент ташаббуси билан қурилган масжид ёпиб қўйилдими? Адлия бошқармаси муносабат билдирди

1227 18:10 03.12.2021

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

827 17:30 03.12.2021
« Орқага