Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Пиёзни ҳам садақа қилган олим

1361

Саҳобалар, тобеинлар мусулмон умматининг қаймоғи, Аллоҳ суйган бандалар эдилар. Улар кўп яхши фазилатларга эга эдилар. Сахийликлари айниқса, чандон-чандон эди.
Язид ибн Абу Ҳабиб Марсад ибн Абдуллоҳ ал-Язоний ҳақида гапириб:
«У доим ўз қишлоғидаги масжидга бошқалардан олдин келар эди ва мен уни ҳеч қачон садақа учун енгига бирон нарса солмасдан масжидда пайдо бўлганини кўрмаганман. Баъзан бу танга, баъзида нон, баъзида бир ҳовуч буғдой эди ва бир марта мен унинг енгига пиёз солиб келаётганини кўриб қолдим».
Мен ўшанда унга: «Эй Абул Хайр, кийимларингиз пиёз туфайли ҳидланиб қолади», деб айтдим.  У эса: «Эй Абу Ҳабиб, мен уйда садақа учун бундан бошқа нарсани топмадим», деган эди.
Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Қурайш қабиласининг энг сахий одамларидан эди.
Бир куни хотини унга:
«Мен ҳеч қачон сизнинг биродарларингиздан кўра ёмон одамларни кўрмаганман!» – деди.
Талҳа бунинг сабабини сўради:
«Нима учун«Мбундай дейсан?»
Хотини унга жавобан деди:
«Мен шуни билдимки, сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралмайдилар ва камбағал бўлган ҳолингизда дарҳол сизни тарк этишади!»
Шунда Талҳа жавоб берди:
«Аллоҳга қасамки, бу уларнинг феъл-атворидаги саховат туфайли: улар бизни уларга меҳмондўстлик кўрсатишга қодир бўлганимизда келади ва биз уларнинг ҳақларини бажара олмаганимизда безовта қилмайдилар!»
Ушбу суҳбатни шарҳлар экан, Имом Мовардий шундай деган:
«Қаранг, у (Талҳа) биродарларининг бу қилмишини, ёмон ишларини яхшиликка, аниқ хиёнатини садоқатга айлантириб, қандай гўзал изоҳлаган. Аллоҳга қасамки, бу дунёда соғлом қалби ва хотиржамлиги, охиратда  буларнинг барчаси жаннатга киришга умид борлигидан далолат беради».

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Агар бу ерга бормасангиз, Туркияга келдим деманг!”

2602 18:10 23.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Бухоролик етти амирнинг қабрига дуч келдим...”

4255 21:06 16.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ислом фиқҳи босиб ўтган даврлар

648 22:20 29.09.2021

Саҳобаларнинг Расулуллоҳга муҳаббати шундай эди

1495 19:00 21.04.2021

Қарз бериб, қайтиб олмаган саҳоба

2060 08:05 18.04.2021
« Орқага