Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Подшоҳлар адашган йўл

2198

Иброҳим ибн Башар раҳматуллоҳи алайҳ дейди:

"Бир марта биз Иброҳим ибн Адҳам, Абу Юсуф ал-Ғасулий ва Абу Абдуллоҳ ал-Саҳавий билан Искандарияга қараб йўл олдик. Йўлда Иордан дарёси бўйида ҳордиқ учун тўхтадик. Абу Юсуф бир қаттиқ нонни олиб, ўртага қўйди. Биз ҳамд айтиб ўша нонни едик. Иброҳимга сув бермоқчи эдим, лекин у мендан олдинроқ сувга тиззасига тушиб, кафтларига сув олиб ича бошлади.

Сувдан чиққанида, у менга: "Эй Абу Юсуф, агар подшоҳлар ва шаҳзодалар бизнинг қалб хотиржамлигимиз ва нақадар бахтиёрлигимизни билсалар, қилич билан бўлса ҳам уни биздан тортиб олишга ҳаракат қилар эдилар", деди. Дўсти Абу Юсуф бунга жавобан: "Улар бу хотиржамлик йўлини қидирганлар, аммо адашганлар", деди.

Ёқуб Умар таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага