Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистон Афғонистон банк тизимини қайта ишга туширишга чақирмоқда

1541

Покистон радиоси бугун, 17 декабрда Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Афғонистон банк тизимини қайта ишга тушириш зарурлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда.

Бу ҳақда Шоҳ Маҳмуд Қурайший Исломободда ОАВ билан мулоқот чоғида маълум қилди. Хорижда яшовчи кўплаб афғон фуқаролари пул ўтказмалари орқали ватандаги оилаларига ёрдам беришни истайди, деган у. Қурайший гуманитар фалокат эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди ва Афғонистоннинг энг яқин қўшниси сифатида Покистон қўшни давлатдаги вазиятдан хавотирда эканини таъкидлади. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 19 декабрь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сессияси муносабати билан у ИҲТ кўп йиллардан буён афғонларни қўллаб-қувватлаб келаётганини эслатган.

Афғонистондаги вазият ҳақида гапирган Қурайший террор ташкилотлари гуманитар инқироз ва иқтисодий таназзулдан фойдаланиб, Афғонистондаги фаолиятини кучайтиришини айтган. Покистон ташқи ишлар вазири Афғонистондан келаётган қочқинларнинг янги оқими нафақат Покистон, балки Европага ҳам таъсир қилишини таъкидлаган. Унинг алоҳида таъкидлашича, Покистон “Толибон”нинг на тарафдори, на вакили ҳисобланади. Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи ИҲТ йиғилишида иштирок этади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши 19 декабрь куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сўз эркинлиги ҳақида сўз

107 09:30 29.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

258 21:50 28.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Душманга тузоқ қўйилади

613 21:10 28.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Китобий аёлни талоқ қилишга буюрганда Ҳузайфанинг Умар билан мунозараси

428 20:35 28.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зуҳдлари

257 19:05 28.05.2022

Ҳалол луқма: Абдулкарим билан учрашув

504 18:25 28.05.2022
« Орқага