Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистон бош вазири Мадинага ялангоёқ келди

1842

Покистон бош вазири Имрон Хон ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Масжиди Набавий зиёрат қилиш учун Мадинага келди, дея хабар беради Islam.ru нашри.

Покистон делегациясини аэропортда Мадина вилояти волийси ўринбосари, шаҳзода Файсал ибн Абдулазиз ал-Сауд ва бошқа юқори мартабали амалдорлар кутиб олган. 

Имрон Хон ва унинг рафиқаси пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурмат юзасидан Мадина аэропортида самолётдан пойабзалсиз тушган.

Бу Покистон делегацияси учун анъанага айланиб улгурган. Аввалроқ, 2021 йилнинг май ойида ҳам Имрон Хон Мадинага келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурмат бажо келтириш учун самолётдан ялангоёқ тушган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

684 12:55 17.01.2022

Покистон Ҳиндистондан қандай ажралиб чиққан эди?

3436 21:05 12.01.2022

Покистон: тоғли зонада кучли қор фалокатга сабаб бўлди

528 10:08 09.01.2022

Покистон Ҳиндистонни мусулмонлар геноцидини тўхтатишга чақирмоқда

911 16:55 30.12.2021

Покистон Афғонистон банк тизимини қайта ишга туширишга чақирмоқда

1196 20:30 17.12.2021

Покистон авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

294 15:05 16.12.2021
« Орқага