Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистон масаласи. Карзай Трамп тарафида

1558

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Покистон масаласи бўйича АҚШ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватлади ва минтақада тинчликни таъминлаш учун покистонлик ҳарбийларга босим ўтказишга чақирди.

Аввалроқ Трамп твиттерда АҚШ Покистонга кўплаб йиллар давомида молиявий ёрдам кўрсатгани, бироқ Исломобод террорчиликка қарши курашда ёрдам бермай, аксинча афғонистонлик жангариларни яширганини, бироқ “энди бундай бўлмаслигини” ёзган.

“Президент Трампнинг Покистоннинг охирги 15 йил ичидаги иккиюзламачилиги борасидаги твити террор билан кураш афғон қишлоқлари ва уйларини эмас, балки Афғонистондан ташқаридаги бошпаналарни бомбардимон қилишдан иборат эканлигининг тасдиғи ҳисобланади”, деб ёзган Карзай твиттерда.

“Мен Трампнинг айтганларидаги аниқликни қўллаб-қувватлайман ҳамда АҚШ ва минтақанинг биргаликдаги коалициясига нафақат Афғонистонда, балки бутун минтақада тинчликни таъминлаш учун Покистон қуролли кучларига босим ўтказишни таклиф қиламан”, деб қўшимча қилган Карзай.

Аввалроқ Трамп агар Покистон ўз ҳудудида яширинаётган террорчиларга қарши курашмаса, унда “кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини” айтган.

Манба: Кун.уз

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расман: Трамп президентлик cайловида иштирок этади

561 11:05 16.11.2022

Aмерикалик яҳудий сайловчиларнинг тўртдан уч қисми Трампни ўзлари учун хавфли, деб ҳисобларкан

626 16:30 12.11.2022

Трамп яна президент бўлмоқчи

786 09:30 06.11.2022

Трамп ўз уйида хорижий давлатнинг ядро салоҳияти ҳақидаги махфий ҳужжатларни сақлаган

1352 09:30 08.09.2022

Трампнинг уйидан 184 та махфий ҳужжат топилди

1713 12:05 27.08.2022

Трамп тинтув пайтида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни сўради

591 18:30 15.08.2022
« Орқага