Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотумини қабул қилди, деб хабар бермоқда Dawn нашри.
«Резолюция учун бир юз етмиш тўрт нафар депутат ўз овозини рўйхатдан ўтказди. Бинобарин, Покистон Бош вазири жаноб Имрон Хонга ишончсизлик вотуми бўйича резолюция кўпчилик овоз билан қабул қилинди», — деган йиғилишга раислик қилган мухолифат вакили Аёз Содиқ овоз бериш якунланганидан кейин.
Покистон Миллий Ассамблеяси (парламент қуйи палатаси) спикери Асад Қайсар бош вазирга ишончсизлик вотуми ўтказилишидан бир оз олдин истеъфога чиқди ва ўз қарорини “у Хонни лавозимидан четлаштириш бўйича хорижий фитнада қатнаша олмаслиги” билан изоҳлади.
Ўтган якшанба куни Покистон парламенти вице-спикери Бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотумини рад этди ва буни конституциянинг 5-моддасига зид деб атади. Кўп ўтмай Покистон Президенти Бош вазирнинг таклифига биноан Покистон парламентини тарқатиб юборди.
Пайшанба куни Покистон Олий суди мамлакат парламентида Бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик тўғрисидаги резолюцияни рад этиш ва кейинчалик уни тарқатиб юбориш ҳақидаги қарорни бекор қилди. Олий суднинг барча беш нафар судьяси бир овоздан ушбу қарор учун овоз берди.
Мухолифат партиялари Хон ҳукуматини назоратсиз инфляцияда айбласа, Хон мухолифат етакчиларини уни лавозимидан четлаштиришга уринишда айбламоқда, чунки у уларнинг даъво қилинган коррупциясига рози эмас. Ишончсизлик вотумини бекор қилиш ва парламентни тарқатиш ҳақидаги қарор мухолифат партияларининг норозилигига сабаб бўлди ва улар бу қарорга суд орқали эътироз билдиришди.
Покистон парламентининг қуйи палатаси душанба куни йиғилиб, янги бош вазир вазифасини бажарувчини овозга қўяди.
1947 йилда мустақилликка эришгандан бери Покистоннинг ҳеч бир бош вазири мамлакатда беш йиллик ваколатларини охирги муддатигача бажармаган.