Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистон: собиқ бош вазири Имрон Хонга мамлакатни тарк этиш тақиқланди

827

Бош вазир Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги Покистон ҳукумати собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг кабинети вазирларига мамлакатни тарк этишни тақиқлади.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, тақиқ собиқ бош вазир ва аввалги ҳокимият вакиллари «коррупция йўли билан қўлга киритилган пуллар эвазига хорижда яшириниб қолиши» мумкинлигидан хавотир билан боғлиқ.

Янги ҳукуматнинг биринчи йиғилишида Шариф иқтисодий муаммолар, инфляция, ишсизлик ва қашшоқлик даражасининг ошиши учун тўлиқ жавобгарликни Хон кабинетига юклади.

Покистон мусулмон лигаси раҳбари Шаҳбоз Шариф 11 апрель куни Покистон бош вазири этиб сайланди. Имрон Хон 10 апрель куни ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлаштирилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистонда автобус жарликка тушиб кетди

188 09:35 04.07.2022

“Ҳиндистон 75 йил аввал босиб олган ҳудудида халқаро анжуман ўтказмоқчи?” – Исломобод

431 13:50 27.06.2022

Равалпиндидаги тарихий уйлар хавф остида

433 18:00 26.06.2022

Покистон Кашмир ва Кипр масаласида Туркия билан ҳамфикр

323 11:55 24.06.2022

Сув балоси Покистонга ҳам етиб келди

324 11:30 23.06.2022

Покистонда қуролли ҳужум: 3 киши ҳалок бўлди 

320 15:15 18.06.2022
« Орқага