Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистонда полиция ва Имрон Хон тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда

808

Покистонда полиция ва собиқ бош вазир Имрон Хон тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, мамлакат Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбланган сиёсатчини ҳибсга олиш ҳақидаги суд қарорига қарши норозилик намойишлари 14 март куни оқшомдан бери давом этмоқда.

Айрим жойларда намойишлар полиция ходимлари ва собиқ бош вазир тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувларга айланган. Сўнгги маълумотларга кўра, 33 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими яраланган, намойишчилар орасида ҳибсга олинганлар ҳам бор.

Собиқ бош вазирнинг Лаҳор вилоятидаги уйи полиция томонидан ўраб олинган, тартибни сақлаш учун ҳарбийлаштирилган кучлар жалб қилинган.

Адолат ҳаракати партияси раҳбари Имрон Хоннинг ўзи Twitter'да полиция намойишчиларга қарши сув пуркагичлардан фойдаланаётгани ҳақида хабар берган. Сиёсатчи полиция унинг уйига ҳам кўздан ёш оқизувчи газ сепганлигини қўшимча қилган.

Унинг фикрича, расмийлар уни ушлаб, кейин ўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний идора “Жума табриги ва диний маърузаларни тарқатиш”га муносабат билдирди  

243 12:04 30.05.2023

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

91 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

279 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2840 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3370 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1656 22:17 28.05.2023
« Орқага