Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистонда сиёсий инқироз: Имрон Хоннинг ўрнига эҳтимолий номзодлар

823

Бир неча кунлик конституцион беқарорликдан сўнг Имрон Хон якшанба куни Покистон бош вазирлигидан истеъфога чиқди.

Мамлакат парламентининг қуйи палатаси душанба куни янги бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлаш учун йиғилади.

Бу ишончсизлик вотуми ортидан ҳукумат раҳбарининг истеъфога чиқарилган илк ҳолат сифатида Покистон тарихига кирди.

Имрон Хон қандай қилиб ишончсизлик вотуми орқали ҳукуматдан ағдарилди?

Парламентнинг биринчи уринишларини бекор қилганига қарамай, орадан бир неча кун ўтиб Хон истеъфога кузатилди. Вотумни қабул қилиш учун 172 овоз зарур эди, аммо якунда 174 депутат бунга розилик билдирди. Бундан аввал Покистон олий суди Имрон Хоннинг парламентнинг ишончсизлик вотумини блоклаб қўйиш бўйича қарорини ноқонуний деб топганди. Пайшанба куни суд қарори билан тарқатиб юборилган парламент қайта тикланди.

Имрон Хон мухолифат АҚШ билан фитна тайёрлаганини ва уни ағдаришни мақсад қилганини таъкидламоқда. 

Покистон мустақилликни қўлга киритган 1947 йилдан буён ҳеч бир бош вазир ўзининг 5 йиллик муддатини тўлиқ ўтамаган.

Хоннинг сиёсий муваффақиятсизлиги икки омил туфайли содир бўлди. Биринчидан, парламентдаги унинг партияси “Таҳрики инсоф” ўз иттифоқчиларининг ишончини йўқотди ва унинг таъсири заифлашди.

Парламентдан ташқарида эса, Хон катта эҳтимол билан қудратли ҳарбийларнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлди. Мухолифат айнан ҳарбийлар унга 2018 йилги сайловларда ғалаба қозонишда ёрдам берганини таъкидлаганди.

Сўнгги ҳафталар давомида мухолиф Покистон халқ партияси ва Покистон мусулмон лигаси бош вазирга қарши ҳаракатни бошлаганда, парламентдаги “Таҳрики инсоф” иттифоқчилари ҳам ўз норозиликларини билдирди.

Бундан ташқари, тобора чуқурлашиб бораётган иқтисодий инқироз норозиликни кучайтириб юборди.

Ким Покистоннинг навбатдаги бош вазири бўлади?

Катта эҳтимол билан уч маротаба Покистон ҳукуматини бошқарган Навоз Шарифнинг укаси Шаҳбоз Шариф мамлакатнинг навбатдаги бош вазирига айланади.

У мамлакат ташқарисида унча таниқли эмас, аммо Покистонда уни сиёсатчидан кўра кучли ташкилотчи сифатида билишади.

Ўтган ҳафтада берган интервьюсида Шариф АҚШ билан яхши алоқалар Покистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлишини айтган. Бу Имрон Хоннинг Вашингтонга нисбатан сиёсатига бутунлай қарама-қарши йўналиш ҳисобланади.

Шарифнинг номзоди тақдим этилгандан сўнг, у журналистларга “миллий уйғунлик” унинг сиёсати асоси бўлишини айтган. Шу билан бирга у Ҳиндистон билан тинчликка эришишни исташини, бунинг учун Кашмир муаммосини ҳал этиш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, мамлакатнинг амалдаги ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший ҳам бош вазирликка даъво қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистон: собиқ бош вазири Имрон Хонга мамлакатни тарк этиш тақиқланди

930 09:51 25.04.2022

Янги Покистондан эски Покистонга: Имрон Хоннинг қулаши

1417 20:05 13.04.2022

Эрдоған Покистоннинг янги бош вазирини табриклаши Имрон Хон тарафдорлари норозилигига сабаб бўлди

1124 11:55 13.04.2022

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон телефон орқали мулоқот қилди

697 15:18 05.04.2022

Имрон Хон ислом оламини бирдамликка чақирди

1432 18:15 23.03.2022
« Орқага