Покистоннинг Пешовар шаҳрида (Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилояти) масжидда юз берган портлашда камида 59 киши ҳалок бўлди, яна 157 киши жароҳатланди, деб ёзади Dawn газетаси.
Ҳукм-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, худкуш-террорчи кўп одамлар, жумладан полиция ходимлари ва ҳарбийлар бўлган масжидда пешин намози вақтида портловчи мосламани ишга туширган. Портлаш оқибатида масжид деворининг ярми қулаб тушган, тирик қолганлар бино вайроналари остидан олиб чиқилган.
Воқеа жойида қутқарув операцияси давом этмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин. Қайд этилишича, асосан Пешовар штаб-квартирасидан полициячилар ташриф буюрадиган масжидда портлаш содир бўлган пайтда 500 нафаргача одам бўлиши мумкин эди.
Geo телеканали маълумотларига кўра, ҳужум учун жавобгарликни Покистонда тақиқланган «Теҳрик-э-Толибон Покистон» ўз зиммасига олган.
Маълумот учун: Покистон толиблари (ТТП) Афғонистон Толибон ҳаракати билан ҳам муносабатлари ёмон эканлигини айтган. Октябрь ойи бошида Покистон Толибонининг «Теҳрик-э-Толибон Покистон» (ТТП) қўмондонлиги ўзининг бош қўмондони, муфтий Нур Сайид Мақсуднинг афғон толибларига қарши урушга тайёргарлик кўришни буюрган ёзувини тарқатган эди.