Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Поли чириган спорт зал” муаммосига мутасаддилар жавоб берди

1364

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган чириб кетган спорт зали ва унда дарс ўтаётган ўқувчилар бўйича ўз муносабатини билдирди.

Муносабатда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари ва тегишли масъуллар иштирокида ўрганилаётгани айтилади.

Шаҳрисабз тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1967 йил қурилган 58-умумий ўрта таълим мактаби "Ғилон" МФЙга қарашли "Ғилoн" қишлоғида жойлашгани айтилган мактабнинг спорт зали чиришига нима сабаб бўлган эди? 2007 йилда қурилган спорт залининг бунча тез ишдан чиқишига, мутасаддиларнинг айтишига кўра, “мактабнинг тоғли ҳудудда жойлашганлиги, ер ости сувлари ер юзасига яқинлиги, намгарчилик юқорилиги” экан.

Қизиқ, атиги 14 йил олдин қурилган иншоот поли шунчалик тез ишдан чиқадими? Тоғли ҳудудда жойлашган неча-неча мактаб бор, уларнинг спорт заллари чиримабдику! Балки, спорт зал қурилишида “қўлдан кетгунча” қабилида қурилганлиги, ишлатилган материалларнинг сифати талабга жавоб бермаганлиги сабаб бўлгандир? 

2022 йил "Маҳаллий бюджет" ҳисобидан  мактаб спорт залининг пол қисми янгидан таъмирлаш режалаштирилгани айтилган. Балки бу сафарги таъмирдан сўнг спорт залнинг поли кўпроқ муддатга чидаб қолар?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

237 22:05 03.12.2021

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорларидаги нархи маълум қилинди

406 21:00 03.12.2021

Динимни ўрганаман: Қуръоннинг ўзбекча таржимасини ўқиса хатм қилган ҳисобланадими?

634 20:05 03.12.2021

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

422 19:05 03.12.2021

Президент ташаббуси билан қурилган масжид ёпиб қўйилдими? Адлия бошқармаси муносабат билдирди

1229 18:10 03.12.2021

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

827 17:30 03.12.2021
« Орқага