Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Польша: католик руҳонийлар яна педофилияда айбланяпти

2387

Польшада католик руҳонийларига нисбатан педофилия бўйича янги айбловлар илгари суриляпти, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг июлидан 2020 йилнинг охиригача черков руҳонийлари томонидан вояга етмаганларнинг жинсий зўрланиши билан боғлиқ 368 та ҳолат аниқланган. Ушбу жиноятлар пайтида қурбонларнинг ярми ҳали 15 ёшга тўлмаган бўлган. Айрим суиистеъмолликлар ўн йилдан ортиқ давом этган бўлиши мумкин.

Черков 39 та ҳолатни асосланган деб тан олди, айбловларнинг ўн фоизи рад этилди. Польша епископлар конференцияси черковдаги педофилия ҳолатлари бўйича дастлабки ҳисоботини 2019 йилда эълон қилган эди. Унда 1990 йилдан 2018 йилгача қарийб 400 ҳолат рўй бергани ҳақида айтилган.

Ўтган ҳафтада Ватикан польшалик икки епископга нисбатан педофилия ҳолатларини яширгани учун санкция қўллади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украина бутун дунёга икки нарсани исботлади — Матеуш Моравецкий

1651 18:15 03.06.2022

Порошенко Украинани тарк этди

626 16:55 30.05.2022

Польша Ғалаба кунини нишонлашга қарши чиқди

1068 16:35 08.05.2022

Харьков: «Қизил байроқли кампир»нинг уйи рус миналаридан вайрон бўлди

979 19:40 06.05.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1973 10:06 23.04.2022

Польша Россиянинг газ ва кўмиридан воз кечади

899 14:05 10.04.2022
« Орқага