Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Польшада ноқонуний мигрантларни ҳайдашга қарор қилинди

433

Кеча, 14 октябрь куни Польша парламенти чегарадаги мигрантлари ҳайдаш ҳақида қарор қабул қилди. Қонунчиликка киритилган ўзгартиришдан сўнг мигрантлар кириб келишининг олдини олиш учун чегарада қиймати 353 миллион еврога тенг тўсиқ барпо этиладиган бўлди.  

Энди қонунга кўра чегарадан ноқонуний ўтган мигрант Польша ҳудудини тарк этиши лозим. Бундай мигрантларга Польшага кириш олти ойдан уч йилгача тақиқланиши мумкин. Бундан ташқари, чегарадан ноқонуний ўтганларнинг бошпана олиш учун мурожаати кўриб чиқилмайди, ҳаёти ёки эркинлиги хавф остида бўлган ҳудудлардан келганлар бундан мустасно. 

Охирги ҳафталарда Польша ўз чегарасига минглаб аскарларини жойлаштирди, симтикан тортди ва чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бунга Белоруссия томонидан қочқинлар оқимининг ортгани сабаб бўлди. Чегарада ўлим ҳолатлари ҳам кузатилмоқда, масалан, кеча, суриялик 24 ёшли қочқиннинг ўлиги топилди. 

Қочқинлар асосан Яқин Шарқ ва Африкадан келмоқда. Европа Иттифоқи эса Белоруссия ҳукумати атайин чегарада қочқинлар оқимини орттиришга уринаётганини айтмоқда. Польша чегарасидаги ҳолат Литва ва Латвия чегараларида ҳам кузатилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Польша нацистлар етказган зарар учун Германиядан товон ундирмоқчи

738 21:05 27.11.2021

Мигрантлар инқирози: Польша – Беларус чегарасида вазият ҳамон оғир 

350 10:00 23.11.2021

«Лукашенко Европа Иттифоқига қарши гибрид уруш бошлади» – Польша бош вазири

542 11:14 22.11.2021

Юзлаб ироқлик Беларусдан ватанига қайтарилди

302 09:05 19.11.2021

Охирги 10 йил ичида юз минглаб россиялик Европадан бошпана сўраган

1010 11:35 16.11.2021

Польша: мусулмонлар раҳбари муҳожирларга ёрдам бермоқда

459 12:45 15.11.2021
« Орқага