Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Польшада қабул қилинган яҳудийлар мулки ҳақидаги қонун АҚШ норозилигига учради

2074

Қўшма Штатлар Польша парламенти қабул қилган ва Президент Анжей Дуданинг Холокостдан омон қолганларнинг мулкини қайтариб олиш ҳуқуқини чеклайдиган қонун тузатишларига имзо чекканидан ҳафсаласи пир бўлди. Бу ҳақда душанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилган.

«Биз бу тузатишлар қабул қилинганидан чуқур афсусдамиз. Биз Польша ҳукуматини зарар кўрган томонлар вакиллари билан маслаҳатлашишга ва мусодара қилинган мулкка бўлган даъволарни ҳал қилишнинг аниқ ва самарали тартибини ишлаб чиқишга чақирамиз. Бундай қонун мол-мулки ноқонуний олиб қўйилган барча Польша фуқароларига, шу жумладан Холокост қурбонига айланган Польша яҳудийларига зарар келтиради», - дейилади Блинкеннинг Давлат департаменти матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

Август ойида Польша парламенти 30 йилдан кейин маъмурий қарорлар, шу жумладан мулкка эгалик қилишни эътироз билдиришга рухсат бермайдиган тузатишларни маъқуллаган эди. Ўтган шанба куни қонунга киритилган ўзгартиришлар мамлакат президенти томонидан имзоланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

232 16:30 01.12.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2886 12:50 30.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

2123 17:35 28.11.2022

АҚШ миллий хавфсизликка хавф солаётгани сабабли Huawei ва ZTE ускуналарини сотишни тақиқлади

382 09:11 26.11.2022

Politico: Россия Украинага қарши кимёвий қурол қўллаши мумкин

553 19:59 24.11.2022

Троя шаҳрида илк масжид очилди

715 16:45 24.11.2022
« Орқага