Тошкент шаҳар ҳокимлиги 24–26 июль кунлари мамлакатда об-ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабабли аҳолини уйдан чиқмасликка чақирди. Маълум қилинишича, «Ўзгидромет» маркази 24–26 июль кунлари мамлакатга иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида об-ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишини хабар берган.
Шунинг учун кескин иссиқ ҳавода барча фуқаролар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялаши жуда муҳим экани таъкидланган.
Шунингдек, «Ўзгидромет» аҳолидан бундай шароитда зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни сўраган.