Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент "Док-1 МАКС" фожиаси ҳақида: “Бунга йўл қўйганларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!"

1321

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий ислоҳотлар доирасида янги тайинланган ва амалдаги Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг устувор вазифаларини белгилаш, Ҳукуматнинг ишлаш тизими ва услубини ўзгартириш, масъулияти ва жавобгарлигини тубдан ошириш масалалари, шунингдек, тармоқ ва соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, халқни рози қилиш ва одамлар турмуш сифатини юксалтириш бўйича 2023 йилги энг муҳим йўналишлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ййиғилишда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталди. Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев "Док-1 Макс" препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилган.

"Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳадаги ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Қориевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!" - деди Президент.

Аввал хабар берганимдек, Самарқандда “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 18 нафар, Қашқадарёда эса бир бола ҳаётдан кўз юмган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Кейинроқ Ҳиндистон томони “Marion Biotech Pvt. Ltd” компанияси ушбу дориларни ишлаб чиқаришни тўхтатгани ва махсус текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

186 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

863 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

846 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

532 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1295 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

518 18:40 25.03.2023
« Орқага