Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

611

Айни кунларда расмий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Давлат раҳбари Каъбаи муаззамани зиёрат қилди. Бугун хуфтон намозидан сўнг давлатимиз раҳбари умра ибодати амалларини бажаришни бошлади. Каъбатуллоҳ ичида икки ракат намоз ўқигандан сўнг Президентимиз Мақоми Иброҳим олдида ҳам намоз ўқиди. Каъбатуллоҳ зиёратида Президентимизга муфтий Нуриддин ҳожи Холиқназаров ва бир қанча юртимиз уламолари ҳамроҳлик қилишмоқда. 

Умра ибодатида қуйидаги амаллар бажарилади: 

Эҳром боғланади;

Каъбани тавоф қилинади;

Сафо ва Марва орасида саъйи қилинади;

Соч тўлиқ олдирилади ёки қисқартирилади.

Кеча Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг яна бир муқаддас шаҳри – Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиб, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган ҳолда дуо қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Маккага ташриф буюрган постсовет давлатларининг биринчи раҳбари бўлган. Марҳум давлат раҳбари 1992 йил апрель ойида Маккага борган. Унга марҳум муфтий шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамроҳлик қилган. Ислом Каримов муқаддас Каъбанинг ичига киришга муваффақ бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

439 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

737 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

394 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

387 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

298 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

532 15:55 01.10.2022
« Орқага