Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент Карманада барпо этилган қуёш электр станциясини бориб кўрди

870

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев бугун Навоий вилоятига сафар қилган. Давлатимиз раҳбари бугунги сафарини Кармана туманидан бошлади.

Президент бу ерда барпо этилган янги қуёш электр станциясини ишга тушириш маросимида нутқ сўзлаб, бугун Кармана туманида «яшил энергетика»га ўтиш йўлидаги биринчи қадам бўлмиш  қуввати 100 мегаВатт бўлган  замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилаётгани билан табриклади.

«Аввало,  ушбу лойиҳа доирасида қисқа муддатда – бир ярим йил ичида катта ҳажмдаги ишлар бажарилганини таъкидлаш лозим. Хусусан, 110 миллион доллар инвестициялар ўзлаштирилиб, 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилгани чиндан ҳам саноатимиз тарихида  жуда катта воқеадир», — деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси  ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна  буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

"Маълумки, юртимизда бир йилда ўртача 320 қуёшли кун кузатилади. Ўлкамизни бежиз  “Серқуёш Ўзбекистон”  деб аташмайди. Лекин шу пайтга қадар ана шундай улкан салоҳиятдан  фойдаланиш масаласи   эътиборимиздан четда қолиб келаётган эди", - деди давлатимиз раҳбари.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра,  Ўзбекистонда қуёш станцияларини қуриш орқали жами 600 миллиард килоВатт-соат  электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Бу  республикамизнинг  бугунги кунда энергияга бўлган жами эҳтиёжидан 8 баробар кўп.

2030 йилга бориб  қуёш электр станциялари қувватини камида 5 минг,  шамол электр станциялари бўйича эса 3 минг мегаВаттга етказиш режа қилинган.

Жумладан қуйидаги қувватлар фойдаланишга топширилади:

  • жорий йил якунига қадар Самарқандда қуввати 100 мегаВатт бўлган яна битта қуёш станцияси;
  • келгуси икки йилда Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд,  Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарёда умумий қуввати 2 минг 100 мегаВатт бўлган 9 та қуёш станцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 1 минг 600 мегаВатт қувватга эга бўлган 4 та шамол электр станцияси.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ш. Мирзиёев: «Афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди»

311 11:40 29.11.2021

Эрдоған: Туркия Туркманистон билан фаол ҳамкорлик тарафдори

879 16:05 28.11.2021

Покистон Shaheen-1A ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди

636 19:05 26.11.2021

Шавкат Мирзиёев Ашхободга боради

270 17:00 26.11.2021

Туркманистон президенти мамлакат нефт-газ сектори назоратини ўғлига топширди

406 11:10 26.11.2021

Ливия: президентлик учун 98 киши даъвогар бўлди

331 10:06 24.11.2021
« Орқага