Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент қарори беш йилдан бери Тошкент шаҳрида ижро этилмаяпти

945

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан «Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбарлари, Уюшма ҳузуридаги касб этикаси бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари, Адвокатлар палатаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров журналистлар касбий фаолиятида дуч келаётган тўсиқ ва муаммолар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда журналистик фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, ОАВ соҳасидаги қонун ҳужжатларига киритилиши режалаштирилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда уларнинг зарурияти ҳақида маълумот берди.

О.Ўсаров анжуман давомида Тошкент шаҳар ҳокимидан норози эканлигини, Президент қарори беш йилдан бери Тошкент шаҳрида ижро этилмаётгани, тўртта банддан иборат ушбу қарорда Тошкент шаҳар ҳокимлигига Тошкент шаҳрининг Ислом Каримов кўчасидаги 15-а уйдан уюшма учун жой бериш вазифаси юклатилгани, аммо шаҳар ҳокими ҳанузгача Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси учун  жой ажратмагани, шунинг учун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамон ижарада туриб ишлаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди. 

“Бу борада журналистлардан илтимос, уюшма муаммосини ҳам ёритишда ёрдам беринглар. Давлатимиз раҳбарининг қарори ижроси таъминланишида сизнинг ҳам кўмагингиз зарур”, - деди О.Ўсаров.

Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августда “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамон таъминланмаётгани ачинарли ҳолдир.

Президент қарори беш йилдан бери Тошкент шаҳрида ижро этилмай турса буни қандай изоҳлаш мумкин? 

Тадбир давомида журналист дахлсизлигини таъминлашнинг зарурияти, сўнгги пайтларда журналистларга касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида бўлаётган босим ва тазйиқлар мисолида журналистларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида таниқли журналист Карим Баҳриев шундай фикр билдирди.

“Журналистлар учун белгилаб қўйилган мажбуриятлар бор. Аммо журналистни ҳимоя қиладиган модда йўқ. Депутат халқни орзу-истакларини амалга оширадиган шахслардир. Парламентда кўплаб қонунларнинг янги таҳрири турибди. Давлатимизда сиёсий ирода кучли. Аввалги замонларда ҳам қонунлар бор эди. Аммо ишламасди. Ҳозир Президентимизнинг тизимда қатъий туришлари сабабли  сўз эркинлиги таъминланишга ҳаракат қилиняпти. Агар мамлакатда сўз эркинлиги ҳимоя қилинмаса, бошқа ҳуқуқлар ҳақида ўйламасак ҳам бўлади”.

Тадбир якунида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва “Мадад” ННТ ўртасида журналистларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мутахассислар томонидан ушбу ҳужжат асосида журналистларга кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам турлари ва мақсадлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буркина-Фасо: исёнчилар президентни ҳибсга олди

398 14:04 24.01.2022

Шерзод Шерматов ахборот технологияларидан фойдаланмайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди

240 13:15 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

308 10:29 24.01.2022

Арманистон президенти истеъфога берди

345 09:10 24.01.2022

Қирғизистонда мансабдорларнинг дипломи текширилади

314 16:10 20.01.2022

Иброҳим Раисий тарихда илк марта Кремлда намоз ўқиди

1557 13:55 20.01.2022
« Орқага