Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

Президент сайловига тарғибот қандай бормоқда, юртдошларимиз сайловдан хабардорми?

758

Яқин кунларда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайлов мавзуси оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа берган маълумотга кўра, шу кунгача ОАВ орқали сайловга оид йигирма икки мингдан зиёд мақола ва кўрсатувлар эълон қилинган, сайлов жараёнларини ёритиш учун кўплаб ОАВ вакиллари жалб қилинган.

«Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови жараёнларини ёритиш бўйича аккредитациядан ўтказилган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари сони ҳозиргача 1129 нафарга етди, улардан 1081 нафари маҳаллий, 48 нафари хорижий журналистлар ҳисобланади», – деган Ш. Қудратхўжа.

Azon.uz портали томонидан халқимизнинг ушбу муҳим сиёсий тадбир бўйича хабардорлигини ўрганиш мақсадида кичик сўровнома ўтказилди. Унда талабалар, ишчилар, ҳайдовчилар ва тадбиркорлар қатнашди. Сўровнома иштирокчиларига «Бу йил қандай сайлов бўлиб ўтади?», «Президент сайлови қачон ўтказилади?», «Президент сайловида нечта партия қатнашади?», «Президентликка номзоди қўйилганларни танийсизми?» мазмунидаги саволлар берилди.

«Бу йил қандай сайлов бўлиб ўтади?» деган саволимизга иштирокчиларнинг 95 фоизи тўғри жавоб берди. Бироқ, сайловдан мутлақо хабари йўқ инсонлар ҳам бор экан. 

«Президент сайлови қачон ўтказилади?» деган саволга жавобан 90 фоиз қатнашчи октябрда деди-ю, аниқ кунини айта олмади. Учинчи ва тўртинчи саволларимизга фақат бир киши тўлиқ жавоб берди, холос. Партиялар сонини аниқ айтганлар бўлди, бироқ уларнинг номини эслай олишмади. Номзодлардан фақат Шавкат Мирзеёевни исмии тилга олишди. 

Талабалар юқорида келтирилган тўртта саволдан учтасига аниқ жавоб берди, охирги саволга иккиланиб қолишди. Ишчилар эса берилган саволларнинг иккитасига аниқ жавоб қайтаришди, қолганларига жавоб бериша олишмади. Ҳайдовчилар ва тадбиркорлар ҳам иккита саволга жавоб беришди-ю, партия ва номзодларни санаб беришга қийналишди. 
Асосийси, юртдошларимиз сайлов жараёнларига бефарқ эмаслиги уларнинг гап-сўзларидан билиниб турибди. Биз суҳбат қурган ҳамюртларимизнинг деярли барчаси «номзодлар сайловолди дастурларини тўлиқ эълон қилишсин, ўзларининг тарғибот жараёнларини бошласин, бизнинг ҳудудга ҳам келиб, суҳбатлашсин. Кейин биз аниқроқ гап айта оламиз», деган таклифларни ўртага ташлашди.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага