Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президентнинг Москвага сафари ҳақида: “Ўзбекистон яхши дипломатлик манёврлар олиб бормоқда”

1769

Кеча, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, шу жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтиришнинг долзарб масалаларини батафсил кўриб чиқди. 

Айни дамларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон – Россия давлат раҳбарларининг ўзаро учрашувлари борасида бир қатор қизғин муҳокамалар бормоқда. Жумладан, cиёсатшунос Камолиддин Раббимов учрашув тўғрисида шундай фикр билдирган:

 “Кеча, 19 ноябрдаги Президент Мирзиёевнинг Россия Федерациясига сафарини, имкон қадар кузатдим. Россия ОАВлари ҳам, Ўзбекистон ОАВлари ҳам бу сафарни анча камтарин ёритишди. 

Сафарга «амалий ташриф» мақоми берилган. Бу «ишчи учрашув» дегани. Дипломатик мақомига кўра, энг оддий учрашув. Президент кеча эрталаб Москвага бориб, кечга қадар – ярим суткада Ўзбекистонга қайтган. Агар учрашув мақоми ва оҳанги, кўпроқ қабул қилувчи томонга боғлиқлиги инобатга олинса, расмий Кремль ўзининг ички норозилигини, ёки қониқмаслигини билдираётгандек. 

Учрашув пайтида айтилган расмий оҳанглар – кўтаринки. Лекин ташриф мақоми, протокол, ўзаро сўзлашувлар хажми ва самимийлигида совуққонлик ҳукмрондек. Айни пайтда икки томон ҳам ички, чуқур вазиятни расмийлаштиришни, сиёсий тус беришни истамайди. Иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик реал ошмоқда. Лекин сиёсий ва геосиёсий масофа бироз кенгайгандек...”

Москва шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви давомида иттифоқчилик муносабатлари, кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиниб, Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинди, салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди. 

«Геосиёсий мувозанат ўзгаргани муносабатларда сезилиб турибди. АЭС ва ЕИИ масаласига Ташқи ишлар вазирлари форматида тегиниб ўтилди холос. Конкрет ва аниқ шаклда бу икки мавзу кун тартибига ҳам, ҳужжатларда ҳам тилга олинмади. Президентлар бу икки мавзу ҳақида умуман гаплашмади. Ўзбекистон яхши дипломатик манёврлар олиб бормоқда», – дея фикр билдирган Фейсбукда тарихчи Шуҳрат Барлос.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буркина-Фасо: исёнчилар президентни ҳибсга олди

400 14:04 24.01.2022

Шерзод Шерматов ахборот технологияларидан фойдаланмайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди

243 13:15 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

311 10:29 24.01.2022

Арманистон президенти истеъфога берди

345 09:10 24.01.2022

Қирғизистонда мансабдорларнинг дипломи текширилади

314 16:10 20.01.2022

Иброҳим Раисий тарихда илк марта Кремлда намоз ўқиди

1558 13:55 20.01.2022
« Орқага