Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Президентнинг шахсий шифокори: «У тақводор ва яхши одам эди...»

8208

Босния ва Герцеговинада Болқон мамлакати тарихида ўчмас из қолдирган биринчи президент Алия Изетбегович вафотининг 19 йиллиги муносабати билан хотира маросими ўтказилди. 

Юртдошлари “Донолик шоҳи” деб атаган давлат арбоби 2003 йил 19 октябрь куни вафот этганди. 

Изетбегович ўз ҳаётини исломий онгни уйғотиш, Босниялик мусулмонларнинг мамлакатнинг бошқа халқлари билан тенг ҳуқуқли бўлишини таъминлаш, демократия ва инсон ҳуқуқлари учун курашга бағишлади. 

Изетбеговичнинг шахсий шифокори Секиб Соколович мустақил Босния ва Герцеговинанинг биринчи президенти ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

“У буюк инсон, кучли характерга эга шахс эди. У ҳар томонлама мулойим ва раҳмдил эди”, — деди Соколович. 

Соколовичнинг айтишича, Босния ва Герцеговинадаги урушдан кейин Алия Изетбегович ўз уйида юрак хуружини бошдан кечирган. 

“Мени уйларига чақиришди. Мен электрокардиограмма қилдим ва у юрак хуружига учраганини англадим. Кейин университет клиникасига қўнғироқ қилиб, унга хона тайёрлаб беришларини айтдим”, — деди Соколович. 

Соколовичнинг сўзларига кўра, Изетбегович даволовчи шифокорларнинг барча тавсияларига қатъий амал қилган. 

“У буюк инсон, кучли характерга эга шахс эди. У ҳар жиҳатдан юмшоқ ва меҳрибон эди. Ана шу фазилатлари туфайли давлат раҳбари бўлишига қарамай, у билан осон тил топишиб олдик. Унда динимиз талаб қилган “соддалик ва меҳр-шафқат”ни кўриш мумкин эди. У тақводор ва яхши одам эди”, деди. 

Соколовичнинг таъкидлашича, у Изетбеговичга хорижий ташрифлари давомида ҳам ҳамроҳ бўлган, у билан бир самолётда учган. 

“Президент самолётида барча шарт-шароитларни яратиш мумкин эди, бироқ у комфорт шароитда одам ҳар доим ҳам ўзини яхши ҳис этмаслигини айтарди. У инсон камтарона шароитда қулайроқ эканлигига ишонди. Унинг учун қулайлик у қадар муҳим эмас эди”, - деди Соколович.   

“Эсимда, бир марта Пентагонга учрашув учун боришимиз керак эди, ФҚБ ва Марказий разведка бошқармаси машиналари бизни кутиб турган эди. Тахминан соат 13:00 эди ва президент менга: "Келинг, аввал пешин намозини ўқиб олайлик", деди. Биз унинг хонасида намоз ўқиб, кейин йўлга тушдик”, деди у. 

Шифокор Изетбегович уруш пайтида аскарларнинг позициясига катта аҳамият берганини айтди. 

“Урушга қарамай, президентларни яхши овқатлантириш кераклиги қабул қилинди. Бироқ Изетбегович бу таомдан бош тортди ва аскарларга бериладиган таомлар билан бирга берилишини сўради”, деди у. 

Босния раҳбари 2003 йил 19 октабрь куни вафот этди. 

Изетбегович Сараеводаги Ковачи қабристонига дафн қилинди. Босния раҳбари билан видолашув маросимига турли мамлакатлардан 150 мингдан ортиқ киши келди. 

Изетбегович ўлимидан олдин гаплашган сўнгги давлат арбоби Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоған эди. 

Алия Изетбеговичнинг “Ислом Шарқ ва Ғарб ўртасида”, “Ислом декларацияси”, “Менинг озодликка қочишим” ва бошқа асарлари бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

912 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

576 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1135 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1180 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1960 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1084 09:46 09.06.2023
« Орқага