Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Путин: “Мен бундай хулосаларга асло қўшилмайман”

7617

Россия президенти Владимир Путин амалдаги халқаро ҳуқуқни бекор қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрга қўшилмаслигини билдирди, деб ёзади “Интерфакс”.

“Бугунги кунда “қонунда замон муаммолари ва замонавий чақириқларига, шиддатли ва туб ўзгаришларга муносиб жавоб бера олмайдиган сўзлар бор”, деган гаплар янграяпти. Халқаро ҳуқуқ концепциясининг ўзини бекор қилиш ҳақида ҳам радикалроқ баҳолар мавжуд. Мен бундай хулосаларга мутлақо қўшилмайман”, — деди Путин кеча, пайшанба куни Санкт-Петербург юридик форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида.  

Путиннинг қайд этишича, гап ажралмас ҳуқуқий тамойилларга амал қилишдан атайлаб рад этиш ҳақида кетмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, баъзи давлатлар жаҳон миқёсида ҳукмронлик йўқолишини қабул қилишга тайёр эмаслар, улар адолатсиз бир қутбли моделни сақлаб қолишга интилмоқда, “қоидаларга асосланган тартиб деган ниқоби остида давлатни назорат қилишга ва глобал жараёнларни ўз хоҳишига кўра бошқаришга уринмоқда” эмиш.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путин бутун Украина аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди

699 18:49 11.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

1090 21:07 05.07.2022

Путин Украина операцияси бошланганидан бери илк марта хорижга чиқди

770 15:18 30.06.2022

Путин БРИКСнинг кенгайишидан умидвор

834 16:13 24.06.2022

Путин кузда Ўзбекистонга келади

1096 21:46 14.06.2022
« Орқага