Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Путин Украинадаги урушни тугатишга шошяпти»

1098

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг фикрича, Россия Украинадаги можарога имкон қадар тезроқ барҳам беришга ҳаракат қилмоқда. У бу фикрини душанба куни Американинг PBS телекомпаниясига берган интервюсида билдирди.

Украинадаги уруш қанча вақт ичида тугайди, деган саволга Туркия раҳбари “биринчи навбатда, Россиянинг позицияси жуда муҳим”, деди. “Ўзбекистонда мен (Россия президенти) Владимир Путин билан учрашдим ва у билан жуда чуқур музокаралар ўтказдик”, — деди Эрдўған. 

Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбари “бу ишни имкон қадар тезроқ якунлашга интилаётганини намойиш қилди”. 

Эрдоғаннинг сўзларига кўра, “ҳозир ишлар анча муаммоли кетмоқда”. “Ўйлайманки, олдинга муҳим қадам ташланади”, — деди Туркия президенти. Шу билан бирга, у "ушбу жанг тинчлик билан якунланишини таъминлашга ҳаракат қилишини" таъкидлади. 

Ўтган жума куни Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Россия ва Туркия президентлари музокара ўтказди. Учрашув якунида Россия давлати раҳбари Эрдоған унга Украина етакчиси Владимир Зеленский билан музокаралар ташкил қилишни таклиф қилмаганини таъкидлади ҳамда Туркия президенти вазиятни нормаллаштириш, жумладан, озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишда катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади.  

Дарҳақиқат, Эрдоғаннинг гапига ишониш мумкин. Россия президентининг гапи самимий эканига шубҳа йўқ. Сабаби, охирги хабарларга кўра, Украина кучлари ўз ҳудудларидан рус ҳарбийларини ортга чекинишга мажбур қилиб, кетма кет шаҳару қишлоқларни озод қилиб бормоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

971 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1052 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

695 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1371 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

723 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1474 15:30 07.06.2023
« Орқага