Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Қалб ғуборини кетказиш

7843

Гар сафойи ҳарами каъба зи замзам бошад,

Замзами каъбайи дил дийдайи пур нам бошад.

То набандий зи сухан лаб нашавад дил гўё,

Нутқи Ийсо самари рўзайи Марям бошад.

Таржимаси: Агар Каъба Ҳарамининг софлиги Замзам суви билан бўлса, қалб каъбасининг замзами ёшли кўз бўлади.

То лабингни гапдан юммагунингча дилинг гўё бўлолмайди.

Ийсо алайҳиссаломнинг гапиришлари онаси биби Марям тутган рўзанинг самарасидир.

Соиб раҳимаҳуллоҳ бу шеърида жуда гўзал мазмунларга ишора қилади. Дунё қибласи бўлмиш Каъбага қўнган чангу ғуборлар унинг ёнгинасидан отилиб чиққан муъжизавий сув – Замзам билан ювилади. Буни ҳаммамиз биламиз. Иккинчи мисрада эса ҳазрат Соиб биз аҳамият бермайдиган нарсага эътиборимизни тортади. У киши инсон қалбини каъбага ўхшатади. Зеро унда ҳам Каъба сингари Аллоҳнинг тажалийгоҳи бўлишга салоҳият бор. Қалб каъбасига ўткинчи дунё ташвишлари, хато ва гуноҳлар туфайли ёпишган гарду ғуборлар эса кўз ёшлари билан ювилади. Қалбнинг чангу ғуборларини бундан бошқа ҳеч бир нарса кетказа олмайди.

Олдинги баъзи шариатларда гапирмай рўза тутиш машруъ бўлган. Ҳазрат биби Марям Ийсо алайҳиссаломга ҳомиладор бўлганларида одамлар турли савол-жавоблар билан озор бермасликлари учун Аллоҳ таоло у кишига ўшандай рўза тутишни амр қилган. Одамлар гапга солмоқчи бўлса, у киши ишора қилиш билан ўзларининг рўза тутганларини билдирганлар. Ийсо алайҳиссалом туғилибоқ ўзларининг Аллоҳнинг бандаси эканликлари ва келажакда у кишига бир китоб (Инжил) берилиб, пайғамбар бўлишлари ҳақида хабар берганлар. Бешикдаги боланинг бундай гапларни гапириши аниқки, мўъжиза эди. У зотнинг бу мўъжизаси билан оналари биби Марямнинг покизалиги ҳам исбот бўлди.

Ҳазрат Соиб Қуръони Каримдаги мана шу қиссага ишора қилиб: “Ийсо алайҳиссаломнинг нутқи, яъни гапиришлари аслида онасининг бир неча кун гапирмай юришининг самарасидир. Сен ҳам бекорчи гаплардан тилингни тийсанг, натижада қалбингга ҳикматли, яхши гаплар кела бошлайди”, дейди.

У киши қалбни дунё қибласи бўлмиш Каъбага, икки кўздан оқадиган ёшларни эса ҳамиша каъбанинг ёнгинасида оқиб турадиган Замзам сувига ўхшатади. Каъбага ёпишган гарду ғуборлар Замзам суви билан ювилганидек мўъмин киши ўткинчи дунё ташвишлари, хато ва гуноҳлар билан кирланган қалбини кўз ёшлари билан ювиб поклайди. Замзам сувини Каъбанинг ёнгинасидан оқизиб қўйган, қалбларни ювадиган сувни эса булоқ каби кўзлардан оқизиб қўйган меҳрибон Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!

Қосим Нонутавий ҳам кўз ёши ҳақида шундай дейдилар: “Биламизки, чет элдан келган (импорт) молнинг нархи баланд бўлади. Аллоҳнинг бениёз даргоҳида ҳамма нарса мавжуд. У даргоҳда кўз ёши йўқ, холос. Шунинг учун Аллоҳ таоло кўз ёшига катта баҳо беради”.

Ёрқинжон домла Фозилов (раҳимаҳуллоҳ)

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Харков вилоятини Россияга қўшиб олиш чақириғига жавоб берилди

126 13:40 30.05.2023

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

283 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

347 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2956 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3487 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1663 22:17 28.05.2023
« Орқага