Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Қалбларни ўлдирган ўн нарса

2029

Бир марта Иброҳим ибн Адҳам Басра бозорида юрган пайтида тўсатдан унинг ёнига одамлар йиғилиб:

«Эй Абу Исҳоқ, Аллоҳ Таоло Ўз китобида:

“Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман...” деган. Биз узоқ вақтдан бери Унга дуо қиламиз, аммо жавоб олмадик”, дейишди.

Иброҳим ибн Адҳам жавоб берди:

“Эй Басра аҳолиси, юракларингиз ўнга яқин нарса туфайли ўликдир.

  • Биринчиси: Сиз Аллоҳни танидингиз, лекин Унга муносиб бўлган нарсани бермадингиз (Унинг ҳақларини адо қилмадингиз).
  • Иккинчидан, сиз Аллоҳнинг Китобини ўқийсиз, лекин унга мувофиқ иш тутмайсиз.
  • Учинчидан: сиз Расулуллоҳни севаман деб даъво қиляпсиз, лекин унинг суннатини тарк этдингиз.
  • Тўртинчидан, сиз шайтоннинг душманлигини тасдиқлайсиз, лекин уни яқин тутасиз.
  • Бешинчидан, сиз: "Биз жаннатга киришни хоҳлаймиз", дейсиз. Аммо бунинг учун амал қилмаяпсиз.
  • Олтинчидан: сиз: "Биз жаҳаннамдан қўрқамиз", дейсиз, лекин ўзингизни унга отасиз.
  • Eттинчидан, ўлим ҳақ деб айтасиз-у, лекин унга тайёрланмайсиз.
  • Саккизинчидан, сиз биродарингизнинг хатоларини кўрасиз, аммо ўз камчиликларингиздан кўз юмасиз.
  • Тўққизинчидан, сиз Раббингизнинг неъматларини қабул қиласиз, лекин улар учун Унга шукр қилмайсиз.
  • Ўнинчи: ўликларингизни дафн қиласиз, аммо бу дарсдан сабоқ олмайсиз".
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қалбингизни шубҳали жойларга ташламанг!

1763 21:05 22.11.2021

Ким яхшилик қилса, унга…

1226 16:15 04.06.2021

Яхшилик қалбларни титратар

924 04:00 08.05.2021

Ҳалолликни сақлаш учун нима қилиш керак?

826 12:00 17.02.2021

Қалбингиз зангини кетказяпсизми?

1131 14:05 27.09.2020
« Орқага