Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қамоқхонада Саакашвилини илиқ кутиб олишган – ОАВ

904

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисида ҳибсга олинган қамоқхона ходимларининг аксарияти ҳозир унинг мухлислари ва уни «жаноб президент» деб аташади. Бу ҳақда kp.ru мухбирига қамоқхона тизимидаги манба хабар берган.

“Саакашвили Рустави шаҳридаги 12-сонли қамоқхонада. Европа стандарти. Бир кишилик камера, доимий видеокузатув. Телевизор, мобил ҳожатхона. Икки офицер камерада навбатчилик қилмоқда. Кунига уч маҳал овқат, лекин Саакашвили очлик эълон қилган. Шифокор ҳар уч соатда унинг қон босимини назорат қилишади”, - деган қамоқхона ходими.

Собиқ президентга бўлаётган муносабат ҳақидаги саволга: “Ажойиб, улар уни “жаноб президент” деб аташади”, деган.

"Қамоқхона ходимларининг 90 фоизи унинг мухлислари. Биз Саакашвили даврида яхши яшадик ва буни эслаймиз”, - дея изоҳлайди манба.

КП шарҳловчиси қамоқхона Саакашвили президентлиги давридан нимаси билан фарқ қилганини сўраганда, қамоқхона ходими кулиб юборган ва: “Осмон ва ерчалик. Саакашвили ўз давридаги қамоқхонасида уч кун ҳам туролмасди: дарров кимнинг жосуси эканини тан оларди! У омадли, замон ўзгарди”, - деган.

Тбилисига Киевдан келган заҳоти ҳибсга олинган Саакашвили устидан ўз ватанида тўртта жиноят иши қўзғатилган. Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили, собиқ президент бутун қамоқ жазосини ўтаганидан кейингина Украинага қайтиши мумкинлигини айтган. Грузия бош вазирига кўра, Саакашвили бир неча мухолифат вакилини ўлдиришни режалаштирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Грузия бош вазири онлайн казиноларни босқичма-босқич тақиқлашга чақирмоқда

269 15:05 22.11.2021

Грузиянинг собиқ президенти ватанига келиши билан қамоққа олинди

2358 22:31 01.10.2021

Саакашвили Грузияга келганини эълон қилди. Расмийлар ҳали тасдиқламади

644 19:00 01.10.2021

Қамоққа ҳукм қилинган собиқ президент ватанига қайтяпти

1322 14:05 28.09.2021

Грузияда яшин тушиши натижасида юзлаб қўй ҳалок бўлди

1033 05:05 16.08.2021
« Орқага