Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қамоққа ҳукм қилинган собиқ президент ватанига қайтяпти

1458

«Албатта, мен айтганимдек, Тбилисида бўлиш ва сизнинг танловингизни ҳимоя қилиш, Грузияни қутқаришда иштирок этиш учун мен 2 октябрь куни кечқурунга чипта олдим», деган Грузиянинг собиқ президенти Саакашвили кеча фейсбук саҳифасида эълон қилган видеосида.

16 сентябр куни Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Саакашвили ҳали ҳам гиёҳванд моддаларни истеъмол қилаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, буни Грузия собиқ раҳбарининг Интернетдаги чиқишлари исботлайди.

Июль ойи охирида Саакашвили ўзининг ижтимоий тармоқларида шу йилнинг кузида Грузияга келиш нияти борлигини эълон қилган эди. У 2013 йилда мамлакатни тарк этган, унга қарши бир қатор жиноий ишлар очилган, айримларида у сиртдан озодликдан маҳрум этилган. Грузия расмийлари бир неча бор Саакашвилини чегарани кесиб ўтиши билан ҳибсга олишларини маълум қилишган. Саакашвили ҳозирда Украинада яшайди.

18 август куни Гарибашвили сайловчилар билан ўтказилган сайловолди учрашувида Грузиянинг собиқ президенти, агар ватанига қайтса, қамоқхона ва галстуклар шодаси билан таъминланишини айтган. Саакашвили илгари ҳам ватанига қайтиш ниятида эканини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Украина НАТОга аъзо бўлади, Россиянинг бунга аралашишга ҳаққи йўқ»

1378 19:05 14.01.2022

Собиқ Совет Иттифоқи: Тожикистон аҳоли кўпайиши бўйича биринчи ўринда

3043 13:05 03.01.2022

Грузия бош вазири онлайн казиноларни босқичма-босқич тақиқлашга чақирмоқда

385 15:05 22.11.2021

Қамоқхонада Саакашвилини илиқ кутиб олишган – ОАВ

974 11:10 04.10.2021

Грузиянинг собиқ президенти ватанига келиши билан қамоққа олинди

2587 22:31 01.10.2021

Саакашвили Грузияга келганини эълон қилди. Расмийлар ҳали тасдиқламади

705 19:00 01.10.2021
« Орқага