Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

4462

Мухлислар америкалик футболчининг жаҳон чемпионатидаги қўполлигидан ғазабланишди.

ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг 2-турида Англияга қарши ўйинда америкалик ярим ҳимоячи Уэстон Маккенининг хатти-ҳаракати мухлисларни ғазаблантирди.

38-дақиқада футболчи тўпни майдон ташқарисидан киритишга мажбур бўлди. Бунинг олдидан у реклама тахтаси ортида ўтирган кекса фотомухбирга яқинлашди ва қўлларини унинг кўйлагига артди.

Мухлислар ижтимоий тармоқларда Маккеннининг қилмишидан норозилигини билдиришди.

“Бу инсонга нисбатан ҳурматсизликдир. Нега у қўлларини ўзининг футболка ёки шортисига артмади?

«Қандай жирканчлик. Бу одамлар эса бағрикенглик ҳақида гапиришмоқда».

«Тасаввур қилинг, агар Саудия Арабистони ёки қатарлик футболчи шундай қилса нима бўларди! Инсон ҳуқуқлари, One Love ва бошқалар... Фақат иккиюзламачилик».

«Ҳурматсизлик ва қўполлик, бу мени ғазаблантирди.»

«Яна улар бошқаларга инсон ҳуқуқлари, фаровонлик ва тараққиёт ҳақида ваъз ўқишади», деган мулоҳазалар ёзилган изоҳларга тўлиб кетди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

352 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

471 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

226 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

169 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

228 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

161 12:15 27.01.2023
« Орқага