Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қашқадарёга янги ҳоким тайинланди

754

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Зоир Тоирович Мирзаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Муроджон Бердиалиевич Азимов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.

1998 йилда Тошкентдаги юридик институтини тугатган. Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасига прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ишлаган.

2014 йилда у Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланиб, у ерда 2016 йилгача ишлаган. 2016 йил сентябр ойидан бошлаб у Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йилда у божхона хизмати генерал-майори унвонига эга бўлган. Давлат божхона қўмитасининг раиси бўлди. Муротжон Азимов ушбу лавозимда 2016 йилнинг декабридан буён ишлаб келган генерал-майор Муиджон Тохирий ўрнини эгаллаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эски ноутбук можаросидаги янги машмашалар

2568 10:17 19.01.2022

Ўзбекистонда 10 та қуёш ва шамол электр станциялари қурилади

514 17:30 12.01.2022

Ўзбекистондаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди

1974 16:45 06.01.2022

“Битта тўғри қадам иқтисодиётни барқарор қилади” – Шавкат Мирзиёев

640 14:34 25.12.2021

Қашқадарё: ҳоким маҳалла раисларига ғалати шарт қўйди

8703 09:38 22.12.2021

«Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди

710 17:26 13.12.2021
« Орқага