Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатар-2022: Исроил фуқароларини Жаҳон чемпионатига боришидан  хавфсирамоқда

803

Хабар қилинишича, Исроил аксилтеррор бюроси хавфсизлик нуқтаи назаридан исроилликларни ноябрь ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун Қатарга бормасликни тавсия қилиши мумкин.

“Исраэл Хайом” нашри маълумотларига кўра, 15 000 га яқин исроилликлар аллақачон футбол мусобақалари учун чипта сотиб олган, агентликлар эса 25 000 дан 30 000 гача Исроил фуқароси Қатарга бориши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Газета ўз номини ошкор этмаган хавфсизлик манбасига иқтибос келтирган ҳолда «Бу биз ишончимиз комил бўлмаган, Қатарнинг барча расмийлари ҳамкорлигини талаб қилувчи мураккаб хавфсизлик масаласи», деб ёзган.

Манбанинг қўшимча қилишича, фақат қатарликлар билан учрашгандан кейингина Исроил вазиятни ва у билан қандай курашишни тушуниши мумкин. «У ерда жуда кўп исроиллик бўлади; бу, юмшоқ қилиб айтганда, биз билан беқарор муносабатларга эга бўлган давлатда ҳеч қачон бўлмаган нарса», деб тушунтиради расмий. «Хавфсизлик масалаларини муҳокама қилганимиздан сўнг, буни амалга ошириш мумкинми ёки йўқми ва қандай қилиб, буни билиб оламиз. Агар Исроил хавфсизлик сабаблари бўйича келишув бўлмаса, объектив сабабларга кўра Қатарга саёҳат қилмаслик бўйича тавсиялар берилиши мумкин.

Исроил Қатар сиёсатида Фаластин исломий қаршилик ҳаракати Хамасни қўллаб-қувватлашини ҳисобга олади ва у ерга кўплаб эронликлар ҳам жаҳон чемпионати ўйинларига келиши мумкинлигини айтади.

“Исраэл Хайом” хабарида айтилишича, Терроризмга қарши кураш агентлиги Қатарга кераксиз саёҳатлардан қочишни тавсия қилади: “Қатар кўчаларида Исроилга нисбатан душманлик ва у ерда террорчи унсурларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, Қатарга ташриф буюрган ёки истиқомат қилаётган Исроил фуқаролари учун хавф мавжуд".

Бундан ташқари, ҳисоботда Эрон ва Қатар ўртасидаги географик яқинлик ва Эроннинг жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун юз минглаб фуқароларини юбориши эҳтимоли «кўплаб душман унсурлар» исроилликлар учун хавф туғдириши тахмин қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

78 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

218 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

264 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

207 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага