Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Qatar Airways Тошкентга парвозларни бошлайди

489

Qatar Airways компанияси 2022 йил январидан Ўзбекистонга парвозларни бошлайди. Доҳадан Тошкентга биринчи рейс 17 январ куни амалга оширилиши режалаштирилган, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

Душанба ва жума кунлари маҳаллий вақт билан соат 18:55да самолётлар Доҳадан ҳавога кўтарилиб, соат 00:30да Тошкентга қўнади. Қайтиш рейслари сешанба ва шанба кунларига режалаштирилган.

“Биз Марказий Осиёда улкан ўсиш салоҳиятини кўряпмиз ҳамда Тошкентга янги рейс савдо имкониятларини кенгайтириш ва ўзи учун ушбу гўзал йўналишни кашф этмоқчи бўлган сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилади. Тошкентдан йўловчилар энди 140 дан ортиқ йўналишларга чиқиш имкониятига эга бўладилар, улар дунёдаги энг яхши авиакомпания билан биргаликда дунёдаги энг яхши аэропорт – Ҳамад халқаро аэропорти орқали саёҳат қилишади”, – деди Qatar Airways Group бош директори Акбар Байкар.

Qatar Airways 7 август куни Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат олди. Бунга икки давлат ўртасида ҳаво қатнови бўйича ҳукуматлараро келишув асос бўлди. Авиакомпания йўловчиларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 самолётларида ташийди.

Qatar Airways компанияси World Airline Awards 2021 мукофотини топшириш маросимида йилнинг энг яхши авиакомпанияси деб топилди. У олтинчи марта дунёнинг энг яхшиси дея эътироф этилди. Авиакомпаниянинг маркази Ҳамад халқаро аэропорти ҳам Skytrax World Airport Awards 2021 бўйича дунёдаги энг яхши аэропорт деб тан олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қатар АҚШ портларига йирик инвестиция киритмоқчи

508 09:18 22.12.2021

Қатарнинг Афғонистондаги элчихонаси АҚШ учун ҳам хизмат кўрсатади

483 16:20 13.11.2021

Буюк Британия Туркиядан дрон сотиб олмоқчи

892 10:05 19.10.2021

Қатар ғазоликларга нақд пул тарқатяпти

564 16:05 15.10.2021

Қатарда биринчи марта парламент сайлови бўлиб ўтди

541 10:20 04.10.2021
« Орқага