Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатар дипломатлари Мисрга келди — муносабатлар яхшиланмоқда

459

Ташриф Миср ва Форс кўрфазидаги учта давлатнинг Қатарга нисбатан бойкоти тугатгандан сўнг алоқалар яхшиланаётган бир пайтда амалга оширилмоқда.

Миср президенти сешанба куни Қатарнинг Қоҳирадаги бош дипломати билан учрашди. Жорий йилнинг бошида Миср ва Форс кўрфазининг уч мамлакати углеводородга бой бўлган араб мамлакатни қамалини тугатгандан сўнг икки мамлакат ўртасидаги алоқалар аста-секин яхшиланмоқда.
Президент Абдулфаттоҳ Сисий ва Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Таний икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун "қўшма маслаҳатлашув ва мувофиқлаштиришни фаоллаштиришга" келишиб олишди.

Шунингдек, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Таний Сисийни Дохага ташриф буюришга таклиф қилди. Бу Миср раҳбарининг Форс кўрфази давлатига биринчи ташрифи бўлади. 
Аввалроқ Қатар ташқи ишлар вазири мисрлик ҳамкасби Самеҳ Шукрий билан учрашган эди.

Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий (ўнгда) Қоҳирада Қатар Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жассим Ол Таний билан учрашди


Миср ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, вазирлар икки томонлама муносабатларда "ижобий муҳит"ни ривожлантириш бўйича келажак режаларни муҳокама қилишган. Ол Таний Қоҳирага душанба куни Хартумдан, Судан расмийлари билан учрашганидан сўнг етиб келган. У шу ҳафта бошида Ливияга ҳам ташриф буюрди. Триполига қилган сафарида Ол Таний Шимолий Африка мамлакатини бирлаштириш учун кураш олиб бораётган янги тайинланган ўтиш даври ҳукумати билан учрашган. Миср ва Қатар Ливиядаги қарама-қарши томонларни қўллаб-қувватламоқда.

Изоҳ: Триполидаги миллий келишув ҳукумати Туркия, Қатар, минтақанинг бошқа бир қатор давлатлари ва БМТ томонидан, Хафтар - Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Италия, Франция ва Россия қўллаб-қувватланади.

Январ ойида Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Қатарнинг 2017 йилда бошланган қамалини тугатди. Ўшанда бу тўрт давлат Қатар билан дипломатик ва иқтисодий алоқаларини узган эди. Миср ташқи ишлар вазири жума куни телевизион дастурда бўлинишга нуқта қўйган декларацияни амалга оширишда ижобий белгилар мавжудлигини айтган.
Ушбу декларация январ ойида Саудия Арабистонининг қадимий чўл шаҳри Ал-Улада тўрт мамлакат ўртасида имзоланган.

Қатарни биргаликда бойкот қилган тўрт давлат, уларнинг эмбарголари Қатарни Туркия ва Эрон билан яқин алоқаларини тўхтатишга мажбур қилишига умид қилишган эди.
Бироқ, бойкот Доханинг позициясини ўзгартира олмади, аксинча ватанпарварлик руҳи унинг ёш ҳукмдорини мамлакат ичида қўллаб-қувватланишига сабаб бўлди.
Бундан ташқари, қамал Қатарни Туркияга ва Эронга янада яқинлаштирди, улар эмбарго бошланган кунларда тиббий ва озиқ-овқат танқислигига дуч келган бой Форс кўрфази давлатига ёрдам беришга шошилишди.

Миср ташқи ишлар вазирлиги сешанба кунги баёнотида қўшма қўмиталар музокараларнинг янги босқичини якунлаганини ва январ ойидаги келишувни тўлиқ амалга ошириш учун ҳал қилинмаган масалалар муҳокама қилинишини айтган. Бироқ тафсилотларга тўхталмаган.

Икки дипломат, шунингдек, Эфиопиянинг Нил дарёсининг асосий ирмоғи устида қураётган улкан тўғонга оид ўн йиллик баҳс каби бошқа минтақавий мавзуларни муҳокама қилганлар. Миср ва Судан Эфиопия тўғонини сув таъминоти учун асосий таҳдид деб билишади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистон делегацияси ва «Толибон» Қатарда тинчлик музокараларини ўтказади

454 12:50 14.07.2021

Қатар Ўзбекистонда исломий банкингни жорий этишга кўмаклашмоқчи

1175 07:35 10.06.2021

Қатар Ҳукумати билан «Ҳаво қатнови тўғрисида»ги битим имзоланди

399 18:05 09.06.2021

Қатар ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда

472 08:25 09.06.2021

Қатар Сурия билан алоқа ўрнатмоқчи эмас

488 10:30 31.05.2021

Қатар компанияси қурилиш соҳасига инвестиция киритмоқчи

529 07:00 29.05.2021
« Орқага