Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал Таний ўз мамлакатининг Исроил ёки Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш истиқболини рад этди.
Аxios ахборот сайтига берган интервьюсида Қатарнинг юқори амалдори, унинг мамлакати аввалроқ фаластинликлар билан тинчлик истиқболлари мавжуд бўлганида Исроил билан муносабатларни сақлаб келганини, аммо Доха 2008-2009 йиллардаги Ғазодаги урушдан кейин "умидини йўқотганини" айтган.
Унинг сўзларига кўра, Қатар Фаластин халқига ёрдам бериш учун ўзининг «ишчи муносабатларини» давом эттирмоқда, бироқ Иброҳим келишувларига қўшилишни «икки давлат ҳақидаги ечимга ҳақиқий ишончсиз» тасаввур қилиш қийин.
Қатар сўнгги йилларда Ғазога ёрдам етказиб бериш учун Исроил билан ҳамкорлик қилди, аввалги Исроил ҳукумати Қатарнинг тинчликни сақлаш ҳаракатларининг бир қисми сифатида ўта муҳтож бўлган фаластинликларга юзлаб миллион доллар ўтказишини маъқуллаган эди.
Сурия масаласига келсак, вазир Дамашқ ва БАА, Иордания ва Миср каби араб давлатлари ўртасидаги муносабатлар илиқлашганига қарамай, Сурия режимининг Араб Лигасидаги аъзолигини тўхтатиб қўйган ҳолатлари ўзгармаганини айтган.
Сурия президенти Башар Асад, Ал Танийнинг фикрича, ўз халқига давомий ҳужумлари учун мукофотланмаслиги керак.