Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

1104

Қатардаги жаҳон чемпионати бошланишига икки ойдан сал камроқ вақт қолди. The Sun нашрининг ёзишича, араб мамлакати мусобақани ташкиллаштириш учун 208 миллиард еврога яқин маблағ сарфлаган, бу 2018 йилдаги Россияда ўтказилган мундиал харажатларидан 17 баравар кўп. Россия жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун 13 миллиард еврога яқин сармоя киритган.

Турнир билан алоқалар бўйича директор Фотима Ан-Нуаймий Қатар нима учун бунчалик кўп пул сарфлаганини изоҳлаб: «Жаҳон чемпионатига боғланадиган 208 миллиард евро аслида Қатар миллий ривожланиш ва модернизация стратегиясининг бир қисмидир. 2022 йилда жамоалар ва мухлислар фойда кўрадиган йирик инфратузилма лойиҳалари, жумладан, янги йўллар, метро, аэропорт, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик объектлари жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини олишимиздан олдин ҳам режалаштирилган эди».

Сал аввал Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси аккредитациядан ўтган шахслар ва мухлислар учун ўзини тутиш қоидаларини эълон қилди. «Қатар: 2022 йилда нима қилиш мумкин ва нималар тақиқланган» деб номланган ҳужжат 16 саҳифа ва олти бобдан иборат. Унда мусобақа давомидаги барча кўрсатмалар ва тавсиялар келтирилган. Биз энг муҳимларини тўпладик:

Маҳаллий аҳоли билан мулоқотга келсак, уйга кираётганда, бегона одам, биринчи навбатда, энг кекса ва «юқори мақомга эга» одамлар билан саломлашиши керак. Фарзанднинг бошини силаш унга бўлган ҳурмат-эҳтиром белгиси ҳисобланади.

Аёлларга яқинлашиш мумкин эмас. Аёллар билан маълум масофани сақлаб, фақат оғзаки саломлашиш мумкин,.

Аёллар билан қўл бериб ва қучоқлашиб кўришиш умуман жоиз эмас. Аммо табрик сифатида сиз ўнг қўлингизни юрагингизга яқин тутишингиз мумкин.

Қатарликларга тикилиб туриш тақиқланган. Бу қўпол ва номақбул деб ҳисобланади.

Агар Қатар фуқароси бирор нарсани баҳам кўрса, сиз уни фақат ўнг қўлингиз билан олишингиз керак.

Оёқларни чалиштириб ўтириш Қатарда ҳақорат сифатида қабул қилинади.

Бироқ, хушомад қилиш «номақбул деб ҳисобланади».

Мамлакатга ташриф буюрувчилардан кунига беш вақт ўқиладиган азон чоғида баланд овозда мусиқа эшитмаслик сўралади.

Ҳеч бир қонун аёллардан масжиддан ташқари юзини ёпиб юришни  талаб қилмайди, лекин уни «маҳаллий маданиятнинг ҳурмати  учун» кийиш яхши иш ҳисобланади. Аёлларнинг масжидга кириши учун абая (узун енгли анъанавий араб аёллар либоси) талаб қилинади.

Ташриф буюрувчилардан камтарона кийинишлари, елкалари ва тиззаларини ёпадиган кийим кийишлари сўралади. Аёллар узун шим ёки юбка, кўкрак ва бўйинни қоплайдиган узун кўйлак кийишлари керак. Енгсиз кўйлаклар, қисқа кўйлаклар, юбкалар ва топлар қатъиян ман этилади. Кийим шаффоф ёки қаттиқ бўлмаслиги керак.

Эркаклар тиззаларини ёпиб турсагина шорти кийишлари мумкин. Жамоат жойларида тор шим, енгсиз кўйлак ва спорт шорти кийиш тақиқланган. Енгсиз ёки жуда чуқур V шаклидаги бўйинбоғли кўйлаклар ёки футболкаларга рухсат берилмайди. Ҳеч қандай ҳолатда кўйлаксиз бўлиш мумкин эмас.

Соат ёки никоҳ узугидан ташқари ҳар қандай бошқа заргарлик буюмлари (билагузуклар, маржонларни ва бошқалар) номувофиқ ҳисобланади. Агар улар Исломдан бошқа дин вакиллари бўлсалар, кўринмаслиги учун уларни кийим остига яширишлари сўралади. Ҳар қандай прозелитизм қонун билан тақиқланган.

Ҳар қандай расмий биноларни, саноат ёки ҳарбий объектларни суратга олиш тақиқланади.

Қоидаларнинг хулосасида: “Қатар жуда тинч мамлакат, унда турли мамлакатлардан келган одамлар яшайди. Уларнинг маданияти ва динини ҳурмат қилинг. Биз ҳаммамиз турличамиз", дейилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

356 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

580 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

797 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

480 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

355 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2487 12:50 30.11.2022
« Орқага