Қатар Савдо ва саноат вазирлиги (МоCИ) Рамазон ойида юзлаб товарлар нархини пасайтирди.
“23 март, чоршанбадан муқаддас Рамазон ойигача Қатардаги йирик чакана савдо дўконлари билан келишилган ҳолда 800 дан ортиқ товарнинг нархи пасайтирилди”, — дейилади МоCИ баёнотида.
Аҳоли энг муҳим озиқ-овқат ва истеъмол товарлари: ун, дон, сут, гўст, ёғ каби маҳсулотлар, асал, ёгурт, пишлоқ, шарбат, шакар, қаҳва, хурмо, минерал сувлар, гигиеник воситалар, уй-рўзғор буюмлари, хуллас, Рамазон ойида инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган нарсаларни чегирма билан харид қилишлари мумкин.