Қатар ҳукумати турмуш қурмоқчи бўлганлар учун қарз миқдорини уч баравар оширишни маъқуллади. Унга кўра, энди турмушга қурмоқчи бўлган ёшлар 300 минг Қатар риолигача (82 минг доллардан ортиқ) қарз олиши мумкин.
“РИА Новости”нинг Қатар давлат ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, “Қатар ҳукумати қатарлик ёшларни турмуш қуришга ундаш мақсадида қатарлик ходимларнинг барча тоифалари учун никоҳ учун қарз миқдорини амалдаги 100 минг қатар риалидан (тахминан 30 минг доллар) 300 минг риалгача (82 мингдан ортиқ) ошириш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган”.
Амирлик фуқароларининг янги оиласини қўллаб-қувватлаш учун давлатдан олган махсус қарзини 60 ойдан ортиқ вақт давомида босқичма-босқич қайтаришига рухсат берилади.
Бундан ташқари, Қатар ҳукумати мамлакат амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг пенсионерлар учун энг кам пенсия миқдорини 15 минг риалга (тахминан 5 минг доллар) кўтариш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади, бунинг учун қўшимча 6000 риал (тахминан 1600 доллар) тўланади.