Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатар Туркияга мингдан ортиқ мобил уйлар жўнатади

1181

Қатар Туркияда 6 феврал куни содир бўлган зилзила қурбонларига 1400 та мобил уй жўнатишга тайёрланмоқда, деб хабар берди Анадолу ахборот агентлиги.

Туркиянинг Доҳадаги элчиси Мустафо Гўксу душанба куни Анадолу нашрига берган интервюсида “Бугундан бошлаб 1400 та мобил уйдан иборат янги партия олтита кемага юкланади”, деди.

“Туркия элчихонаси Қатар тараққиёт жамғармаси билан барча мобил уйларни имкон қадар тезроқ етказиб бериш учун ишламоқда”, дея қўшимча қилди у.

Қатар Туркия ва Сурияда содир бўлган кучли зилзила қурбонларига 10 минг мобил уй етказиб беришга ваъда берди.

"Тўлиқ жиҳозланган 306 та уйнинг биринчи партияси Туркияга 12 феврал куни етиб келган.

Туркияга шошилинч ёрдам етказаётган Қатар самолётлари сони ҳозирда 40 тага етди”, деди турк дипломати.

Охирги расмий маълумотларга кўра, 6 февраль куни Туркия жануби ва Сурияда содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида камида 50 000га яқин киши ҳалок бўлган ва 105 505дан ортиқ киши жароҳатланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

479 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

579 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

808 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

624 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1133 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

947 09:15 05.06.2023
« Орқага