Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қибрайдаги айрим ҳудудлар Тошкент шаҳри тасарруфига ўтди

780

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, айрим ижтимоий объектлар Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтказилди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманига жами 2294,6 гектар ер майдони ўтган бўлиб, улардан 1002,6 гектар қисми қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ҳисобланади.
Бундан ташқари 13 та маҳалла, 9137 та якка тартибдаги турар жойлар, 428 та нотурар жойлар, 2 та мактаб, 4 та мактабгача таълим муассасаси, 1 диний муассаса, 2 та қабристон ва битта тиббий муассасанинг Мирзо Улуғбек туманига ўтказилиши белгиланган.

Таъкидланишича, Қибрай туманидан Мирзо Улуғбек туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани дея қайд этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«УМРА 2022» учун тендер қандай ўтказилган?

309 09:37 23.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда жимоъ фидясининг киришиб кетиши

565 22:05 22.01.2022

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

733 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

386 20:05 22.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

369 19:05 22.01.2022

Умрага борувчи аёлларга тавсиялар берилди

922 18:28 22.01.2022
« Орқага