Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қимор аҳкомлари

1244

Қимор - ютиш ва ютқазиш ўртасида қоладиган ўйиндир. Унинг ёмонлиги бировларнинг ҳаққи норози бўлган ҳолда бошқаларга ўтиб кетишида. 

Уламолар қиморнинг ҳамма тури ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Аллоҳ таоло айтади:

"Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз" ("Моида" сураси, 90-оят).

Қиморнинг ҳаром бўлиши ҳикматини Аллоҳ қуйидагича баён қилади: 

"Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!" (Аллоҳ таоло бу икки нарсани–хамр ва қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. 

Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларига зарарли бўлгани учун ҳаром қилади). ("Моида" сураси, 91-оят).

Қиморбоз топган маблағ ҳаром ва ифлос киримдир. Ҳаромдан мол топган киши тезроқ уни зиммасидан соқит қилиши керак. Бу ё молни эгасига қайтариш билан ёки у топилмаса, камбағалга бериш билан бўлади. 

Жумҳур фуқаҳо ҳукмига кўра қиморбоз-яширмай гуноҳ қилувчи фосиқларга салом бериш макруҳдир. 

Қимор ўйнаш гуноҳи кабира бўлгани учун қиморбознинг шаҳодати қабул қилинмайди. Гарчи бир марта ўйнаган бўлса ҳам. 

Раҳбарлар гуноҳ ишларни ман этиши лозим, жумладан қиморни ҳам. Қиморбоз экани исботланганларни албатта жазолаши керак. 

Нашрга тайёрланаётган "Катта фиқҳ энциклопедияси"дан қисқартириб олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

601 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

73 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

266 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

615 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

345 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

190 20:45 06.07.2022
« Орқага