Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғиз-тожик чегарасида нега можаролар келиб чиқмоқда?

1376

27 январь куни кечқурун Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара участкаларидан бирида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида отишма содир бўлди.

Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, можаро Боткен вилоятининг Тўрт-Кўча ҳудудидаги Боткен-Исфана йўлининг бир қисмини бир томонлама тўсиб қўйган тожикистонликлар томонидан бошланган. Воқеа аввалига тинчигандек бўлса-да, бироқ кейинчалик у яна авж олди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, отишмада мамлакатнинг тўрт нафар ҳарбий хизматчиси яраланган.

Бишкекда айтилишича, қирғиз чегарачиларига қарши «тожик томонининг қурол қўллагани»дан сўнг вазият ёмонлашган. Чегара хизмати, шунингдек, тожик ҳарбийлари миномёт ва гранатадан фойдаланаётгани, шунингдек, можаро ҳудудига оғир техника ва аскарлар олиб келингани даъво қилинди.

Қирғизистоннинг билдиришича, Душанбе ўт очишни тўхтатиш талабларини эътиборсиз қолдириб, электр узатиш линиялари ва чегара постларига қарата ўқ узган. Чегара хизмати маълумотларига кўра, Кўча-Бўйи ва Дахма ҳудудларида ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашувлар давом этган.

Қирғизистон ҳукумати чегарадаги можаро ҳудудида жойлашган қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилишни бошлади. Боткен вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, биринчи навбатда аёллар, болалар ва қариялар хавфсиз жойларга олиб кетилди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўз навбатида тинч аҳоли вакиллари ва республика чегарачилари орасида қурбонлар ҳақида маълум қилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистон томонидан Тожикистон йўналишида, жумладан, миномётлардан шиддатли ўт очилган. Душанбе шунингдек, Бишкек мамлакат ҳаво чегараларини бузган ҳолда дронлардан фойдаланганини айтди.

ASIA-Plus нашри хабар беришича, Тожикистоннинг 11 фуқароси жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган. Улар орасида уч нафар фуқаро ва саккиз нафар ҳарбий хизматчи бор. Тўққиз нафар жабрланувчи ўқ жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Воқеа жойида Тожикистон чегара хизмати ходимлари кучайтирилган хизматга ўтказилган.

Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, Тожикистон томонининг ташаббуси билан Қирғизистон чегара хизмати директори Уларбек Шаршеев ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган.

Агентлик шунингдек, ўт очишни тўхтатиш вақтида Қирғизистон Республикаси Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими, шунингдек, томонларнинг чегара вакиллари билан учрашишни режалаштиргани ҳақида хабар берган. Бироқ чегара хизмати маълумотларига кўра, бу музокаралар қирғизистонлик ҳарбий хизматчиларнинг позицияларини ўққа тутиш давом эттиргани сабабли амалга ошмаган.

Шу билан бирга Душанбе Қирғизистон ўз вакилининг келишув музокараларига келмагани учун Тожикистондаги тинч аҳолига қарата ўт очгани ҳақида хабар берган.

КХШТ Бош котиби Станислав Зась Тожикистон ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари Насрулло Маҳмудзода ва Марат Иманқулов билан телефон орқали мулоқот қилди. У зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатиш ва чегарадан қўшинларни олиб чиқишга келишиб олган.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги қарийб 950 км.ни ташкил этади, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин унинг ўнлаб баҳсли участкалари сақланиб қолган. 2002 йилда демаркация ва делимитация бўйича музокаралар жараёни фаоллашди ва ўшандан бери комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг икки юзга яқин йиғилишлари бўлиб ўтди. Айни пайтда чегарани делимитация ва демаркация қилиш жараёнида чегарадан ўтувчи 550 километрга яқин ҳудуд аниқланган. Бироқ шу пайтгача икки давлат чегарасида маҳаллий аҳоли ўртасида низолар келиб чиқмоқда ва улар кўпинча тўқнашувлар билан тугаяпти.

2014 йилдан буён қирғиз-тожик чегарасида 11 марта жиддий тўқнашув содир бўлган. Шу билан бирга, 2014 йилда бешта чегара ҳодисаси содир бўлган. 2016-2018 йилларда нисбатан хотиржамлик даври бўлди. Тўқнашувлар юзага келганига қарамай, томонлар ўқотар қурол ишлатмаган. Жиддий тўқнашувлар 2019 йилда қайта бошланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Садир Жапаров КХШТ саммитида қирғиз-тожик муносабатлари кескинлигига тўхталди

1600 18:15 16.09.2021

Қирғиз-тожик чегарасида отишма рўй берди

1762 15:00 24.07.2021

Москва: қирғиз ва тожик муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

3166 15:50 13.07.2021

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадан қўшинларини узоқлаштирди

1103 09:55 07.06.2021

Қирғиз-тожик норозилик нотаси

1877 09:50 05.06.2021
« Орқага