Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғиз-тожик чегарасида вазият ёмонлашди

799

Бугун, 14 июнь куни участкасида Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси чегарасида қирғиз-тожик чегарачилари ўртасида отишма юз берди. 

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматининг Ахборот ва коммуникация департаментида маълум қилинди, дея хабар беради “Кабар”.

Шундай қилиб, соат 06:50 – 7:00 атрофида Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг Боткен тумани Булоқ-Боши массивида МХХ Давлат қўмитасининг “Булоқ-боши” чегара пости томон Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг “Кеҳ” чегара пости томонидан ўқ узилди.  

Бунга жавобан қирғиз томони ҳам тожик пости томон жавоб ўқ узган.

“Икки томон чегарачилари зудлик билан жанговар позицияларни эгаллади. Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти бўйича чегара вакили ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти бўйича чегара вакили ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Томонларнинг чегара отрядлари бошлиқлари воқеа жойига жўнаб кетишди”, — дейилади департамент хабарида.

Бироқ соат 07:50 да Тожикистон томони граната ва миномётлардан фойдаланган ҳолда яна ўт очишни бошлади ва бу отишма 8:10 да тўхтади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда қирғиз-тожик чегарасида бир неча бор келишмовчиликлар юз берди. Охирги йирик тўқнашув ўтган йилнинг апрель ойи охирида содир бўлганди. Можарога баҳсли ҳудуд бўлган “Головной” сув тақсимлаш пункти ёнига кузатув камералари ўрнатилгани сабаб деб айтилади. Натижада ҳар икки давлат ҳарбийлари аралашган.

Қирғизистоннинг 180 дан ортиқ фуқароси тўқнашувлар давомида жабр кўргани, 34 киши вафот этгани хабар қилинган. Тожикистон можаро қурбонлари ҳақида расмий маълумот бермади.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара узунлиги 970 км ни ташкил этади. Чегаранинг 460 километри бўйича келишувлар мавжуд эмас, шунинг учун ҳар иккала давлат ҳам у ёки бу участкага ўз даъволарини эълон қилганда, вақти-вақти билан низолар келиб чиқади.

Аҳмад Али

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

300 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

236 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

173 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

476 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

385 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

512 19:10 15.08.2022
« Орқага